Главная » 2016 » Ноябрь » 9

Рубик кубигини йиғиш бўйича янги дунё рекорди ўрнатилди (Видео)


  • Mirkarimoff
  • 09 Ноя 2016(21:49)
  • 916
  • 0

Голландияда истиқомат қилувчи Матс Валк Индонезиядаги Jawa Timur Open 2016 чемпионатида Рубик кубигини йиғиш тезлиги бўйича янги дунё рекордини ўрнатди. Daily Mail нашри шу ҳақида маълум қилди. 

20 ёшли Валк кубикни йиғишга 4,74 сония сарфлади. Бу натижа аввалги дунё рекордчиси - америкалик Лукас Эттер тезлигига қараганда 0,164 сонияга камдир. 

Бундан аввал - 2013 йилда ҳам голландиялик бу йигит рекорд натижага эришганди. Ўшанда у Рубик кубигини 5,55 сонияда йиғишга муваффақ бўлганди. 

2016 йилнинг февралида америкалик иқтисодчи Адам Бир томонидан яратилган робот кубикни атиги 0,887 сонияда йиға олган. 

Теги: Рубик кубигини йиғиш бўйича янги ду

Всего комментариев: 0
avatar