Главная » 2016 » Май » 3

Саида Раметова “Андишали келинчак” спетаклидаги ролидан воз кечди


  • Admin
  • 03 Май 2016(19:40)
  • 438
  • 0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова ўзи билан боғлиқ видеолавҳалардан кейин режиссёрлардан келаётган таклифларга рад жавобини беряпти. Актриса бундай буён қайнона ролини ўйнамоқчи эмас.

Яқинда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова билан боғлиқ Telegram’да тарқалган видеолавҳалар ҳақида мақола тақдим этиб, актрисанинг мазкур ҳолатга нисбатан изоҳини ҳам ҳукмингизга ҳавола қилган эдик. Бу видео билан боғлиқ гап-сўзлар, муҳокамалар ҳалигачаа тингани йўқ. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова таҳририятимизга қўнғироқ қилиб, режиссёрлардан келаётган таклифларни рад этаётгани, қайноналар ролини ижро этиш истаги йўқлиги, бундан буён Ўзбек миллий академик драма театридаги “Андишали келинчак” спектаклида ҳам роль ўйнамаслигини маълум қилди.
 
Саида Раметова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
 
— Шу кунларда халқ хизматларида кўп бўляпман, мухлисларим, томошабинлар билан учрашяпман. Уларнинг кўпчилиги видеолавҳаларни тўғри қабул қилишганини, мен ҳақимда нотўғри хаёлга бормасликларини, бу видео саҳна кўринишидан олингани шундоқ билиниб турганини айтишмоқда. Мени тушунадиган, вазиятга холис баҳо бера оладиган мухлисларим борлигига шукур қиламан.
 
Шунча йиллик ижодим давомида қанча мавтовлар эшитган бўлсам, булар орасида танқидлар ҳам бўлди. Мен бундан хурсандман, чунки одамлар ижодимга бефарқ эмаски, мени танқид қилишади.
 
Телефонлар орқали тарқалган видеодан кейин “Саида опа, энди бундай ролларни ўйнаманг. Одамлар барибир тушунишмас экан”, деганлар кўп бўлди. Уларнинг гапида жон бор. Ўйлаб-ўйлаб бир қарорга келдим: бундан буён бачкана фильмларда суратга тушмайман. Қайнона ролларини ҳам ўйнамоқчи эмасман. Кеча театрга бориб, сўнгги бор “Андишали келинчак” спектаклида ролимни ижро этдим ва раҳбариятга бу спектаклдан мени олиб ташланглар, энди бундай ролларни ўйнамоқчи эмасман, деб айтдим.
 
Етар, шунча йил боримни санъатга баҳшида этиб, охир-оқибат топганим ўша видеолавҳа бўлди. Шу йўл билан мени ёмонотлиқ қилмоқчи бўлганларга инсоф сўрайман.

Теги: Саида Раметова “Андишали келинчак”

Всего комментариев: 0
avatar