Главная » 2016 » Апрель » 29

Samsung Apple'дан смартфонлар бозоридаги етакчиликни тортиб олди


  • Admin
  • 29 Апр 2016(07:19)
  • 497
  • 0

KGI Securities таҳлилчиси Мин-Чи Куо маълумотига кўра, жорий йилнинг сўнгида тақдим этилувчи iPhone’нинг навбатдаги авлодлари айфонлар сотуви ҳажмининг кескин тушиб кетишини тўхтатиб қола олмайди. Шундай қилиб, Galaxy S7 флагмани туфайли Samsung компанияси дунё бозорида смартфонлар сотуви бўйича етакчига айланди. Мин-Чи Куо келтириб ўтган маълумотларни IDC таҳлилшунослари ҳам тасдиқлашди.

Samsung 2015 йилнинг биринчи мавсумидаги 81,9 миллионга яқин смартфонларга солиштирганда, жорий мавсумда 82,4 миллионта қурилмаларни сотишга муваффақ бўлган. Apple учун биринчи мавсум омадсиз келди: бор-йўғи 51,2 миллионта iPhone сотилди, бу кўрсаткич эса ўтган йилнинг анологик даврига нисбатан 10 миллионга камроқдир.

Сотилиш кўрсаткичи бўйича учинчи ўринда 27,5 миллионга яқие қурилмаларни сотишга муваффақ бўлган Huawei компаниясини кўриш мумкин. Тўртинчи ва бешинчи ўринларга хитойлик ишлаб чиқарувчи компаниялар Oppo ва Vivo жойлашди.

Теги: Samsung Apple'дан смартфонлар бозор

Всего комментариев: 0
avatar