Главная » 2016 » Март » 11

Сардор Раҳимхон хорижлик хонанданинг қўшиғини рухсат олиб куйлади


  • voydodaxek
  • 11 Мар 2016(14:12)
  • 398
  • 1

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон навбатдаги концерт дастурида 10 йил ичида топганлари ва йўқотганлари ҳақида куйласа ажабмас.

 

Хушовоз хонанда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон анчадан буён концерт беришни режалаштираётган эди. Ва ниҳоят унинг концерт кунлари аниқ бўлди. Хонанда жорий йилнинг 9-10 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Ҳар кунинг неъмат” номли янги концерт дастурини тақдим этади. Дарвоқе, мазкур концертнинг эътиборли жиҳати шундаки, у хонанданинг ижодига 10 йил тўлишига тўғри келди.

Айни дамда хонанда янги мусиқий альбоми устида иш бошлаган. Ҳатто, хорижлик таниқли қўшиқчилардан бирининг таронасини ўзидан рухсат олган ҳолда куйлаяпти.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг 10 йиллик ижодига назар ташласак, бу йўлни босиб ўтиш унга осон бўлмаганини кўрамиз. Анча йиллар илгари “Наврўз” радиоасида бошловчилик қилган хонанда ўша дарвлардаёқ қўшиқ куйлаб юрардию, бироқ ҳеч омад кулиб боқмасди. Раҳимхон “Ишонмасман”ни куйлагандан кейин ҳаммаси буткул ўзгарди. Хонанданинг бошига омад қуши қўнди. Тинимсиз хит қўшиқлар, тўй ва концерт дастурларига таклифлар, таниқли хонандалар билан дуэтлар, юлдузлик онлари... Ўз вақтида хонанда буларни бироз бой берган, ижодида сокинлик бўлган даврлар ҳам бўлди. Омад бир келса кетма-кет келади ва билакс омадсизлик ҳам пайт пойлаб ўтирмайди. Раҳимхон 10 йилда қанча кўп нарса топган бўлса, шунча кўп нарсани йўқотишга,одамларни элакда ўтказишга ва ҳаёт ҳам уни элашига улгурди. Элакнинг остидами қолдими ёки устида буни халқ, мухлислар белгилайди. Навбатдаги концерт дастурида эса хонанда ўтган 10 йил ичида топганлари ва йўқотлари ҳақида куйласа ажабмас.

Хонанда кутилган концерт дастури ҳақида хабар берар экан, концерт дастурига чипталар 20 мартдан бошлаб сотувга чиқишини маълум қилди. 

Теги: Сардор Раҳимхон хорижлик хонанданин

Всего комментариев: 1
avatar
1 YURAGIMDASAN • 16:42, 11 Мар 2016
Omad teliyman sardor akaga
avatar