Главная » 2016 » Май » 18

Сергей Лазарев нима учун "Евровидение" финалида 21та мамлакат унга ноль балл берганини изоҳлади


  • Admin
  • 18 Май 2016(20:24)
  • 452
  • 0

Сергей Лазарев европалик ҳакамлардан кўнгли қолгани ҳақида биринчи маротаба оғиз очди. 21та мамлакат "Евровидение" финал босқичида россиялик артистга ноль балл берди. Лазарев бундай натижадан ҳайратга тушганини яширмади. 

"21та мамлакатнинг ҳакамлар ҳайъати Россияга ноль балл бергани биз учун кутилмаган ҳолат бўлди, - дея вазиятга изоҳ беради Сергей. - Ҳолбуки, бу мамлакатларнинг телетомошабинлари бизга энг юқори баҳо беришганди. Ҳакамлар ва томошабинларнинг фикрлари мутлақо қарама-қарши бўлиб чиқди. Энг қизиғи, биринчи ярим финалда худди шу ҳакамлар менга баллар тақдим этишган. Ҳозир бу маълумотлар очиқ, уларни кўриш мумкин. Биринчи ярим финалда биз максимал балл тўпладик, адашмасам 341 балл. Иккинчи ярим финалда Австралия биздан кам баллга эга бўлди. Демак, иккита ярим финални ҳисобга олсак, аввал бошдан Россия етакчилик қилган. Сизга маълумки, мен сиёсатнинг аралашувига қаршиман, "Евровидение"да ҳам бу тўғрисида кўп гапирдим. Мен жуда кўп интервью бердим ва уларда бу танловнинг, энг аввало, мусиқий танлов эканлигини таъкидладим".

"Қандайдир бир ички туйғу билан ҳакамлар ҳайъатининг балл ушлаб қолишини олдиндан сезгандим, чунки бу йил тайёргарлик, ишга ёндошувга кўра, Россиянинг етакчилик қилаётгани аниқ ва равшан эди. Албатта, танлов сўнгида бизга бундай натижани эълон қилишга қарор қилишгани қандайдир тушунарсиз вазиятни юзага келтиради. Мен ҳеч кимни айбламоқчи эмасман, аммо далиллар шуни кўрсатади. Айнан 21та мамлакат қўйган ноллардан шундай таассурот пайдо бўладики, гўёки биз саҳнада ҳеч нарса қилмагандекмиз...", - деди Лазарев "Прямой эфир" кўрсатувида.

Теги: Сергей Лазарев нима учун Евровидени

Всего комментариев: 0
avatar