Главная » 2016 » Август » 30

Севинч Мўминова янги ҳаёт остонасида турганини айтди


  • News
  • 30 Авг 2016(13:13)
  • 1153
  • 1
Аввалроқ, хонандалар Шароф Муқимов ва Севинч Мўминовнинг оиласига дарз кетгани, оилавий машмашалар ўртага чиқиб, ижтимоий тармоқларда тинимсиз муҳокама қилингани, Севинч қизи Лейлани Шарофга кўрсатмоқчи эмаслиги, Шароф эса Севинч билан яшаган уйини сотувга қўйгани ҳақида хабар берган эдик. Кеча, 29 август куни хонанда Севинч Мўминова Instagram’даги шасий саҳифаси орқали мухлисларига юзланиб, янги ҳаёт остонасида турганини маълум қилди.

“Азиз мухлисларим, меҳрибонларим! Сизлар билан Instagram’дан хайрлашаман, бугун охирги киришим. Сизлар билан яхши кунларда кўришамиз. Унутманглар, сизларни яхши кўраман. Хайр, Instagram. Хайр, интернет. Салом, янги ҳаёт!”, деб ёзади Севинч Мўминова.

Хонанда нима учун ижтимоий тармоқларни тарк этаётганига ойдинлик киритмаган. Балки оилавий можаролар янада аланга олишига ижтимоий тармоқлардаги ёзишмалар, Шарофга аталган кинояли гаплар сабаб бўлгани учун ҳам Севинч ижтимоий тармоқларни тарк этгандир. Кўрамиз, бу ҳолат қанчагача давом этаркин...

Теги: Севинч Мўминова янги ҳаёт остонасид

Всего комментариев: 1
avatar
1 dilmurod7565 • 06:33, 31 Авг 2016
Yöge
avatar