Главная » 2016 » Июль » 22

Шаҳзода: иши, турмуш ўртоғининг муносабати ва фарзандлари ҳақида...


  • Admin
  • 22 Июл 2016(20:13)
  • 412
  • 0

Шаҳзодани нафақат юртимизда, балки бир неча хориж мамлакатларидаги мусиқа шайдолари ҳам яхши танишади. 

Ўзининг жўшқин ва қизғин ижоди туфайли Шаҳзода ҳамон мухлислари эътиборида. Унинг  “Бекажон” газетасидаги суҳбати, янги компанияси, оиласи ҳақида бўлди.

“Интер медиа” компаниясини очиш дўстим Даврон Муқимов билан биргаликдаги ғоямиз эди. Мақсадимиз иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўмак бериш – продюсерлик фаолияти билан шуғулланишдир. Компания ташкил этганимиз билан мен “Тарона рекордс”дан кетмайман. Қадрдон жойим билан ижодий ҳамкорлигимиз давом этаверади. Концертларимни ташкил этиш ҳам ушбу компания зиммасида қолаверади. “Интер медиа”нинг эса ҳали олдинда амалга оширадиган вазифалари ва лойиҳалари бисёр. 

Турмуш ўртоғимга келадиган бўлсак, у киши мени оилада ҳам, ижодда ҳам ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаб келган. Керакли маслаҳатларини аямаган. Умр йўлдошим ҳеч қачон менга қатъий талаблар қўймайди. Бирор ишни бажармоқчи бўлсам, “Уриниб кўр” дейди. Агар муваффақиятга эришсам, бундан фақат хурсанд бўлади ва ишимга омад тилайди.

Фарзандларим ҳақида гапирадиган бўлсам, катта ўғлим Солиҳ анча улғайиб қолди. Менга ҳар доим “Яна улғайишим керак. Ҳали оила қурмоқчи эмасман. Кечроқ уйланаман”, дейди. Чунки у йигит киши ҳар томонлама мустақил оёққа туриб олиши лозим деб ҳисоблайди. Ўзига муносиб қиз топса, бир-бирини тушунадиган, муҳими севишадиган бўлса, унинг танловига қаршилик билдирмайман. Чунки яшайдиган иккаласи, мен эмас. Бир-бирига ёқса бахт тилайман. Солиҳнинг фикрларига қарши бормайман, чунки у катта йигит бўлиб қолди. У жуда ақлли йигит бўлган, уни уришмайман, кенжатойим эса ҳали жуда кичкина ва ширинтой. Умуман, болаларга қаттиқ гапириш, уришиш, жазолаш тарафдори эмасман”.

Теги: турмуш ўртоғининг муносабати ва фар, Шаҳзода: иши

Всего комментариев: 0
avatar