Главная » 2016 » Октябрь » 8

Шаҳзода Матчонова бўлажак турмуш ўртоғини учратганини тан олди


  • Admin
  • 08 Окт 2016(14:49)
  • 938
  • 0

Актриса Шаҳзода Матчонова ўзини озғинликда айблаганларга жавоб қайтарди. Унинг сўзларидан бўлажак турмуш ўртоғини учратгани ҳам маълум бўлди.  

“Менга ҳар доим озғинлигим ҳақида айтишади. Одатда бундай гаплар аёллардан чиқади. Яна бу аёлларнинг ўзлари бутун умр парҳезда ўтиради. Албатта мен бундай гаплардан хафа бўлмайман. Шахсан менга мана шундай хушбичим бўлиш ёқади. Худо мени шундай яратган, менга ўзимнинг гавдам ёқади ва мен ўзимни ҳеч қачон овқатдан тиймайман. Мен истаган нарсамни ейман. Айтганча, севган инсоним мени шу ҳолимча севиб қолган ва ҳеч қачон семириб кетмаслигимни сўрайди. Мен ўзим ҳеч қачон бировларга маслаҳат бермайман, уларни ўқитмайман ва танқид қилмайман. Мен учун агар инсоннинг қалби чиройли бўлса, ундаги барча нарсалар гўзал бўлади”,—деб ёзди Шаҳзода ўзининг Instagram`даги саҳифасида.

Теги: Шаҳзода Матчонова бўлажак турмуш ўр

Всего комментариев: 0
avatar