Главная » 2016 » Сентябрь » 26

Шаҳзода Матчонова: “Севги учун ўз принципларига қарши бориш — бу энг катта хато”


  • Admin
  • 26 Сен 2016(18:19)
  • 412
  • 0

Актриса Шаҳзода Матчонова “Даракчи” газетасига интервью берди. 

Актриса интервью жараёнида шахсий ҳаёти ва севги бобидаги фикрларини ҳам айтиб ўтди:

“Ҳаётга жиддийроқ, “пушти” кўзойнакларимни ечган ҳолда қараяпман. Реал ҳаёт умуман бошқалигини тан олиш керак. Муҳаббати учун ўзини қурбон қилиш, севган инсонига ёқаман деб ўз принципларига қарши бориш бу энг катта хато деб биламан. Чунки бир кун келиб ҳар қандай инсон бу нарсалардан чарчайди. Вақти келиб, “мен сен учун касбимдан, ёшлигимдан воз кечгандим” деган таънадан ёмони бўлмаса керак. Менимча, бу каби иддаолар инсон қалбини парчалайди. Шунинг учун инсон ўзлигини унутмасдан борича кўриниши, кимдир ёки нимадир учун ўзидан воз кечмаслиги керак. Бу борада яна бир фикримни алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим: ҳар бир инсон қалбан улғайгачгина оила қуриши керак деб ўйлайман. Аҳамият беринг, бу инсоннинг ёши билан эмас, рухий, қалбий ҳолатидан келиб чиқадиган ёш даражасидир. Назаримда, инсон ана шу паллага етиб келганини ўзи ҳис қилса, бировдан нимандир талаб қилмайди. У севган инсонини борича қабул қилишни бошлайди. Бир сўз билан айтганда ёшлар ҳаётни тушунгандан сўнг оила қуриши керак деб ҳисоблайман. Менимча энг тўғри йўл шу”. 

“Менга оила қуриш таклифни билдирган инсон касбимдан воз кечишимни сўраса, уни рад этаман. Чунки, юқорида айтганимдек, биров учун ўзидан, қизиқишларидан воз кечиш хато. Мен у инсонни борича қабул қила оляпманми, демак, у ҳам менинг дунёмни қабул қилиши керак”,—дейди актриса.

Интервьюнинг тўлиқ талқинини “Даракчи” газетасининг пайшанба куни сотувга чиқариладиган 39-сонида ўқишингиз мумкин.

Теги: Шаҳзода Матчонова: “Севги учун ўз п

Всего комментариев: 0
avatar