Главная » 2016 » Сентябрь » 28

Шаҳзода Муҳаммедова: “Пок, ҳалол йўлни танлаганларни қадрлайман”


  • News
  • 28 Сен 2016(10:24)
  • 370
  • 0
Аввалроқ, актриса Юлдуз Ражабова ҳаётидаги одамлардан ҳасрат қилгани ҳақида ёзган эдик. Бироз аввал, Ражабованинг ҳамкасби Шаҳзода Муҳаммедованинг Instagram’даги саҳифасида ёзиб қолдирганлари Ражабованики билан боғлиқдек туюлди. Шаҳзода Муҳаммедова шундай ёзади:

“Бахтли ҳаёт тарзини инсон ўз қўли билан яратади. Қайси йўлни танлаш ҳар кимнинг ўзига ҳавола. Бу ёруғ дунёга келганимдан буён ёруғликни, оқ рангни, нурни яхши кўраман. Мен пок йўлни севаман ва пок, ҳалол йўлни танлаганларни қадрлайман”.

Куни кеча Муҳаммедовани Instagram орқали кузатиб бораётганлар сони 500 мингдан ошди. Актрисанинг ёзганларига фикр билдираётганлар уни қўллаб-қувватлашмоқда. Боиси у кўп ҳолларда ўзига қарши айтилган гапларни ўчириб юбориб, танқидлар муаллифларини “қора рўйхат”га қўшиб қўяди.

Теги: Шаҳзода Муҳаммедова: “Пок, ҳалол йўлни танлаганларни қадрлайма

Всего комментариев: 0
avatar