Главная » 2016 » Август » 27

Шаҳзода, Жаҳонгир Позилжонов, Тоҳир Усмонов ва бошқалар Президент фармони билан мукофотланишди


  • Admin
  • 27 Авг 2016(17:17)
  • 1155
  • 2

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигида бир гуруҳ хонанда ва актёрларни мукофотлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан бутун республикамиз бўйлаб байрам тадбирлари, учрашувлар, юрт равнақи, Ватан тараққиётига ўзининг муносиб ҳииссасини қўшган ҳамюртларимизни мукофотлашга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
 
Бугун, 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигида Президент Ислом Каримовнинг фармони билан “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 25 йил” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда вазирлик ходимлари, санъаткорлар, хонанда ва актёрлар иштирок этишди.
 
Қуйидигалар “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 25 йил” кўкрак нишонини топширилди:
 
Муроджон Мажидов – “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори ўринбосари

Амриддин Эргашев – Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси мутахасисси

Одилжон Абдуқаҳҳоров –  “Ўзбекнаво” эстарада бирлашмаси Махсус рухссатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқарма бошлиғи
 
Фарҳод Абдуллаев – Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
 
Абдурашид Йўлдошев – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
 
Шаҳзода (Зилола Мусаева) – хонанда
 
Жаҳонгир Позилжонов – хонанда
 
Адҳам Солиев – хонанда
 
Умар Шамсиев – хонанда
 
Тоҳир Усмонов – хонанда
 
Асқар Ҳикматов – актёр
 
Алижон Исоқов – хонанда
 
Воҳиджон Исоқов – хонанда
 
Муззаффар Абдуазимов – хонанда  

Теги: Тоҳир Усмонов ва бошқалар Президент, Жаҳонгир Позилжонов, Шаҳзода

Всего комментариев: 0
avatar