Главная » 2016 » Сентябрь » 20

Шаҳзоданинг “Хаста” қўшиғига ишланган клип ўғирланган бўлиб чиқди


  • News
  • 20 Сен 2016(13:07)
  • 713
  • 0
Шаҳзода бугунги кунда ўзбек шоу-бизнесида ўз ўрнига, мухлисларига эга хонандалардан бири саналади. Мана бир неча йилдирки, у “Истиқлол” санъат саройида етти кунлик яккахон концерт дастурини тақдим этиб келади. Бироқ бугунги шоу-бизнесда кун сайин урчиб бораётган айрим иллатлар, хусусан, хориж эстрадасидан ўғирлаб қўшиқ куйлаш, буъзи қўшиқларнинг шакл-шамойилини ўзгартириб, янги қўшиқ тайёрлаш Шаҳзодаги ҳам бегона эмас. Бу масалада Шаҳзодани айблаш тўғрими ёки йўқ, бу саволни ҳозирча жавобсиз қолдирамиз. Боиси унинг ижодий ишларини бошқариш, қўшиқ танлаш, концертларни уюштириш у фаолият юритиб келаётган Tarona records компаниясининг гарданида.

Юқорида плагиат қўшиқлар ва клиплар масаласига хонанда Шаҳзоданинг ҳам бевосита алоқаси борлигига алоҳида тўхталиб ўтдик. Фикримизни рад этиш ва хулоса чиқаришга шошилманг. Хонанданинг янги “Хаста” номли қўшиғига ишланган видеоклипи бизни шундай мулоҳаза юритишга мажбур қилди. Муҳокама қилишдан аввал, сиз ҳам “Хаста” қўшиғи клипи ғояси қаердан олинганини исботлайдиган мазкур видеони томоша қилинг.


Биз мазкур видеони аввалига ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифамизга жойлаштириб, мухлисларга “Сизнингча, хонанда Шаҳзоданинг “Хаста” номли қўшиғига ишланган видеоклип қайси хориж хонандасининг қўшиғига ишланган клипдан ёки фильмдан ўғирланган?”, деган савол билан мурожаат қилдик. Мухлислар эса бу клип қаердан кўчирилганини топишга у қадар қийналишгани йўқ. Синчков кузатувчиларнинг ёрдами билан Шаҳзоданинг “Хаста”сига ишланган видеоклип “Сornetto cupidity kismet diner” қисқа метражли фильмида ўғирлангани маълум бўлди. Бунда 9 дақиқалик қисқа метражли фильмни Шаҳзоданинг бор-йўғи 5 дақиқалик клипига сиғдиришга ҳаракат қилинган. Клип ва фильм воқеалари шу қадар ўхшашки, икки ижодкорга бир вақтнинг ўзида, бир хил ғоя келгандир, деган ўйга келишингизга ҳожат қолмайди.

Биз клип ва қисқа метражли фильмнинг солиштирма видеосини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифамизга жойлаштирганимиздан сўнг, шахсан Шаҳзоданинг ўзи Instagram’даги саҳифамизга изоҳ қолдириб, “Беном” гуруҳи вакиллари – Сарвар ва Комилга савол билан мурожаат қилди. Маълум қилинишича, мазкур клип “Беном медиа” томонидан яратилган.

Масалага ойдинлик киритиш мақсадида Tarona records компанияси директори Даврон Муқимов билан боғландик. Муқимов тушунмовчиликдан хабари борлиги, бироқ бу ҳолатга аниқлик киритилмагани, ҳаммасининг тагига етгач, ўзи биз билан боғланишини маълум қилди. Ҳозиргача мазкур ҳолат бўйича на Шаҳзода ва на клип муаллифлари алоқага чиқди. Кўрамиз, бу вазиятда улар ўзини қандай оқларкин?

Теги: Шаҳзоданинг “Хаста” қўшиғига ишланг

Всего комментариев: 0
avatar