Главная » 2016 » Август » 19

Шимолий Кореянинг мансабдор шахсларидан бири Европада йўқолиб қолди


  • Pro_eXclusive
  • 19 Авг 2016(13:19)
  • 111
  • 0
У 20 йил мобайнида Пхеньянда ишлаган ва валюта таъминотига жавобгар бўлган. Шимолий Кореянинг валюта таъминотига жавоб берувчи мансабдор шахс Европа давлатларидан бирида йўқолиб қолди. Бу ҳақда “Yonhap News” нашри ёзмоқда. Нашрнинг хабар беришича, йўқолган мансабдор шахс Корея меҳнат партиясининг 39-бўлими ходими бўлган. У бутун дунё бўйлаб амалга ошириладиган иқтисодий операциялардан келадиган валюта тушуми билан шуғулланган. Ходим жорий йилнинг июнь ойида икки ўғли билан Европа давлатларидан бирида йўқолиб қолган эди ва маҳаллий ҳукумат уларни ўз ҳимояси остига олган. Тахминларга кўра, шимолий кореялик мансабдор шахс 20 йил Пхеньянда ишлаган ва у қўл остидаги миллиардлаб доллар маблағ билан йўқолган. КХДРнинг валюта тушумларидан бири бутун дунё бўйлаб ишлайдиган фуқаролларнинг пул жўнатмалари ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, 50-60 минг нафар шимолий кореялик фуқаролар хорижда ишлайди. Уларнинг ўз мамлакатларига юборадиган йиллик пул жўнатмалари 500 миллион долларни ташкил этади. Аввалроқ, 17 август куни Жанубий Кореянинг Бирлашув вазирлиги КХДРнинг Лондондаги элчихонаси ходими Тхе Йон Хо Сеулдан сиёсий бошпана сўрагани ҳақида маълум қилган эди. Расмий статистикага кўра, Шимолдан Корея Республикасига қочиб ўтаётганлар сони ошиб бормоқда, жорий йилнинг январь ойидан июль ойигача 800 нафар шимолий кореялик фуқаро мамлакатни тарк этган. Бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 15 фоиз кўп.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar