Главная » 2016 » Май » 26

Шоҳруҳхон ва Асал тўйларига таклифнома тарқатишни бошлашди


  • Admin
  • 26 Май 2016(19:14)
  • 1077
  • 0

Шоҳруҳхон ва Асал Шодиеванинг 5 июнь куни турмуш қураётгани расман тасдиғини топди.

Бироз аввал, сайтимизнинг ишончли манбалари етказган маълумотлар асосида 5 июнь куни хонанда Шоҳруҳхон ва актриса Асал Шодиева турмуш қураётгани ҳақида хабар берган эдик. Хонанда ва унинг маъмури бу гапларни тасдиқлагани йўқ, бироқ ОАВлар икки санъаткорнинг тўйи ҳақида аллақачон мақолалар чоп этиб бўлган эди.
 
23-24-25 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Юлдузлар” номли навбатдаги концерт дастурини тақдим этган хонанда Шоҳруҳхон актриса Асал Шодиева билан дуэт куйлаб, қўшиқ  сўнгида унинг қўлига юракча шаклидаги ёстиқчани тутқазганди.
 
Бугун хонанда Шоҳруҳхон ва актриса Асал Шодиеванинг турмуш қураётгани расман тасдиғини топди. Хонанда Дилфуза Исмоилова Шоҳруххон ва Асалнинг тўйига таклифнома суратини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштириб, уларга бахт тилади


 
Маълумот учун, хонанда Шоҳруххон ва Асал Шодиеванинг тўйи 5 июнь куни пойтахтдаги “Versal” ресторанида бўлиб ўтади.

Теги: Шоҳруҳхон ва Асал тўйларига таклифн

Всего комментариев: 0
avatar