Главная » 2016 » Май » 16

Шоҳруҳхон ва Асалнинг тўйи санаси аниқ бўлди


  • Admin
  • 16 Май 2016(19:32)
  • 1262
  • 1

“voydoda.com”нинг ишончли манбаларидан бири маълум қилишича, тўй оқшоми пойтахтдаги “Versal” ресторанида бўлиб ўтади

Хонанда Шоҳруҳхон ва Асал Шодиева ўртасидаги муносабатлар мана икки йилдирки оғиздан-оғизга ўтиб келмоқда. Ўтган йили Шоҳруҳхон ва Асалнинг турмуш қуриши аниқ бўлиб, “30 май куни тўй бўлармиш”, деган гаплар тарқатилганди. Бироқ тўй бўлмади.
 
voydoda.com”нинг ишончли манбаларидан бири маълум қилишича, 5 июнь куни хонанда Шоҳруҳхон ва актриса Асал Шодиева оила қуришади. Тўй оқшоми пойтахтдаги “Versal” ресторанида бўлиб ўтади.
 
Тўй таклифномалари аллақачон тайёр, бироқ тўйга меҳмонларни таклиф қилиш ишлари бошланганича йўқ. Олдинда Шоҳруҳхонни катта имтиҳон кутмоқда. Хонанда 24-25-26 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Юлдузлар” номли яккахон концерт дастурини тақдим этади.
 
Маълумот учун, хонанда Шоҳруҳхон 1985 йил 29 майда таваллуд топган. Актриса Асал Шодиева эса 1992 йил 6 апрелда туғилган.   

Теги: Шоҳруҳхон ва Асалнинг тўйи санаси а

Всего комментариев: 1
avatar
1 dilmurod7565 • 16:24, 17 Май 2016
E gap yö rostanmikan yoki miwmiwm lekin zör juftlik baxtli bölila
avatar