Главная » 2016 » Март » 13

Шоҳзамон навбатдаги қўшиғини латофатли Лола бағишлайди


  • Admin
  • 13 Мар 2016(17:06)
  • 518
  • 1

Хонандалар номи билан қўиқ куйлаб, халқимиз назарига тушган Шоҳзамон сўнгги кунларда янги ижод намуналари устида иш олиб бормоқда. Шунингдек,  у ўз тингловчиларини топиб улгурган Муниса Ризаева қўшиғини яқиндагина “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган концертлардан бирида ижро этди ва биз бу қўшиқни яна бир бор сизнинг ҳукмингизга ҳавола этмоқдамиз. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Онам мени оппоғим дейди, Кошки эди тунда кўринсам. Онам мени меҳрибон дейди, Бир йилда бир ширин гапирсам. Онам мени баҳорим дейди, Тўрт фасл бир йўқламасам ҳам. Онам мени полвоним дейди, Дарди юкин кўтармасам ҳам. Шоҳзамон мана шу нақорат билан айтиладиган қўшиқни яқинда тақдим этади. Қўшиқ шеъри ва мусиқаси муаллифи Шоҳзамоннинг ўзи. Аранжировка ёш ижодкор Ўткир Менглиев, овоз ёзиш ва унга сайқал бериш ишлари эса Баҳром Каримов томонидан  амалга оширилган.  Шоҳзамон санъаткорларни номи билан қўшиқ қилиш йўналишида ҳам ижодни давом эттирмоқда. Яқинда латофатли хонанда Лолага бағишланган қўшиғини тайёрлади. Айни пайтда уни аранжировкаси устида иш олиб борилмоқда. Тез кунда ушбу тарона ҳам мухлислар эътиборига ҳавола этилади. 

Теги: Шоҳзамон навбатдаги қўшиғини латофа

Всего комментариев: 1
avatar
1 sultonbek • 06:06, 15 Мар 2016
barchaga birdak yoqadigan qoshiq bolishiga umid qilib qolamiz
avatar