Главная » 2016 » Октябрь » 4

Шоҳжаҳон Жўраев янги имиджи ҳақида: “Мен куйламоқчи бўлган қўшиқларга мўйловли Шоҳжаҳон тўғри келмас экан”


  • Admin
  • 04 Окт 2016(16:26)
  • 1059
  • 0

Хонанда Шоҳжаҳон Жўраев имиджини ўзгартиргани ва ўзининг “ташриф қоғози”га айланиб қолган мўйлови билан хайрлашгани ҳақида хабар берган эдик. Шоҳжаҳон “Даракчи” газетасига берган интервьюсида ташқи кўринишига ўзгартириш киритиши сабабларига тўхталиб ўтди

“Бу ҳақда гапирсам, тарихи узун. Биласизми, ўзимга қолса бу имиджда аллақчон кўриниш берган бўлардим. Аммо ижодимни бошлаган йилларим истасам-истамасам, дадамга қиёсловчилар кўп бўлган. Мана ўн йилдирки, дадамнинг йўналишида, уларнинг қўшиқларини қайта куйлаб ижод қилдим, тўпламлар яратдим. Тан олишим керак, шу кунгача саҳнага чиққанимда мен учун эмас, дадам учун қарсак чалинарди, яъни уларнинг қўшиқларини куйлаганим учун.  Аммо бутун умр сояда юришим тўғри эмаслигини яхши биламан. Бугун дадамга муносиб ўғил эканимни етарли даражада исботладим. Энди кўрганлар кимнингдир ўғли эмас, Шоҳжаҳон Жўраев дейишяпти. Секин-секин икки йўналишни қориштириб, ўзим истаган йўналишга ҳам етиб келяпман. Айтмоқчиманки, аслида мен яратишни истаган қўшиқлар бугунги кунда жаранг сочишни бошлади, премъераси кутилаётганлари ҳам бор. Мен истаган йўналишдаги қўшиқларга эса мўйловли Шоҳжаҳон тўғри келмас эди. Шунинг учун имидижимга бироз ўзгартириш киритдик. Бугунги яратадиган қўшиқларим 35 ёшдан кичик бўлганларга мўлжаланган. Рок-н-ролл элементлари қўлланилаётган янги қўшиқларимни эски шинавандаларим тушунмай қолишадими дейман-да. Тез кунларда янги альбомдан жой олган “Гўзалим” қўшиғи эфирларга узатилади. Бу қўшиқ миллий йўналишда эмас, у ёшларбоп жанрда. Нима демоқчилигимни мухлислар қўшиқни тинглаганда билиб олишади”,—дейди Шоҳжаҳон Жўраев. 

Хонанда билан тўлиқ интервьюни “Даракчи” газетасининг пайшанба куни сотувга чиқадиган 40-сонида ўқишингиз мумкин.

Теги: Шоҳжаҳон Жўраев янги имиджи ҳақида:

Всего комментариев: 0
avatar