Главная » 2016 » Апрель » 28

Си Цзиньпин: Хитой Корея яриморолида уруш ва тартибсизлик келиб чиқишига йўл қўймайди


  • Admin
  • 28 Апр 2016(17:59)
  • 275
  • 0

Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Маслаҳатлашув кенгашига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг бешинчи учрашуви очилиши маросимида нутқ қилган ХХР раиси Си Цзиньпин, Хитой ҳукумати Корея яриморолидаги вазият тубдан издан чиқишига ва бу ерда жанговар ҳаракатлар бўлишига йўл қўймаслиги ҳақида баёнот берди.

"Корея яриморолида уруш ва тартибсизлик келиб чиқишига йўл қўймаймиз. Бундай кескинлик ҳеч бир томон манфаатларига мос келмайди", — деган Си Цзиньпин. Унинг эътироф этишича, Хитой БМТ Хавфсизлик кенгашининг КХДР бўйича резолюцияларига тўлиқ амал қилмоқда.

"Хитой Корея яриморолининг ядро қуролидан холи бўлиши, минтақада тинчлик ва барқарорлик ҳукм суриши ҳамда муаммонинг тинч йўл билан ҳал этилиши тарафдори", — деб хулоса қилган ХХР раиси.

Корея яриморолидаги вазият 2016 йил 6 январида ядро синови ўтказиб, 7 февралда Ернинг сунъий йўлдоши бўлган ракета учиргач кескинлашган эди.

2016 йил 2 мартида Пхеньяннинг масъулиятсиз сиёсатига жавобан БМТ Хавфсизлик кенгаши якдиллик билан КХДРга нисбатан жазо чораларини кучайтиришга қарор қилганди. Унга биноан, Шимолий Кореядан кўмир, темир рудаси, титан, ванадий, олтин ва бошқа қимматбаҳо рангли металлар импорти ҳамда у ерга ракета ва авиация ёқилғиси экспорти тақиқланган эди. Бундан ташқари, банк соҳаси ҳам жазо чораларидан четда қолмайди. Шу билан бирга, ядро ва ракета дастурлари билан боғлиқ ташкилотлар ва шахсларга нисбатан жиддий чоралар кўриш белгиланган.

Теги: Си Цзиньпин: Хитой Корея яриморолид

Всего комментариев: 0
avatar