Главная » 2016 » Сентябрь » 4

Синалганни синама! Ўзбек синмайди, у сина олмайди хам!


  • Admin
  • 04 Сен 2016(21:57)
  • 826
  • 0

“Сулаймон ўлиб, девлар қутулди” деган мақол бўларди. Ўлимдан кейин ўлаксахўрлар кўпаяди дегандек а?  Юртбошимиз бизни тарк этгач,  хали мотамни илк куни ўтмасиданоқ  миллатимизга информацион урушдан “дев”ларнинг наъраси “эштилаётгандек”. Бироқ... Додамиз  оламдан ўтгани билан, унинг кучли ва матонатли ХАЛҚИ ТИРИК! Ўз миллатига, ор номуси ва тинчлигига   туриб бера оладиган  ва  шу рухиятда тарбияланган ЎЗБЕГИ ТИРИК!!! Хечким абадий эмас ва Ислом Абдуғаниевич физиологик  ўлгани билан унинг  номи абадий тирик! Баландпарвоз туюлса, унутмаларингки,  у йиллар мобайнида қуриб ривожлантирган тизими, тузиб кетган иқтисодий ва сиёсий стратегиялари  мавжудлиги факт! Мустақилликдан сўнг,  йиллар давомида қийинчиликларни бирга бахам кўриб, тоблана-тоблана чархланган  ўз ишини устаси бўлган ЗАБАРДАСТ  ЎҒЛОНЛАРИ ТИРИК! Президентимиз билан елкама-елка тинчлигимизни таъминлаб турган сиёсий стратегларимиз, дипломатдан тортиб то фикри теран турган расмийларимиз тирик! Керак бўлса миллатни хавфсизлигини қўрғон бўлиб назорат қилиб химоялаб турган кучлар ва миллий хавфсизлик хизмати ходимлари тирик ва уларни оёғи тагидаги ер хали силкиниб мувозанатни йўқотгани йўқ! Буни иложиси хам йўқ!!! Лидеримиз кетди аммо  давлат рахбарияти бор! Юртбошимиз лидерлигида у билан биргаликда  эришган натижаларга мехнати сингган минглаб одамлар тирик!!!   Кимга ва қайси миллатга қарата нимадир  бошлашдан аввал унинг юртбошиси қандай бўлганлиги ва у кетгани билан 25 йилдан зиёд даврда куч ва етук билимда тарбияланган унинг издошларию ХАЛҚИ ТИРИК эканини унутмасинлар!   Мустақил бўлганимизга 25 йил бўлган бўлса энг оғир дамларда, оёққа тураётганимизда балки бизларга бунда ёрдами тегиб қўл узатадиганлар кам бўлгандир бироқ, ўша кезларда хам харакат қилиб  тиши ўтмаганлар бўлганини ёдингиздан чиқарманглар!!! Президент  тарихини кавлаб уни истаганича талқинда  ўзбек халқига етказиб турганлар унутмангларки, жа бир нари борса  “на войне все способы хороши”!  Шу кунгача биз тинч ва фаровон яшадикми, демак бекорга эмас! Кимга нима деган, қаерда нима деган , едирибдими? Уддалабдими? ЭПЛАБДИ!!! Нима қилган ва нима қўйган умуман фарқи йўқ, чунки асосийси НАТИЖАДА халқини тинчлигини таъминлашда  эплаб қўйди!!! Мана шу хар бир Президентни ўз халқи олдидаги мажбурияти!!! Президентимиз эса нимаики деган ва қилган бўлса Республикани  ривожлантирди ва халқига энг зўрию аълосини бера олди!!!    Кавлаяпсанларми, унинг натижасини хам ёдга олларинг! Нима билан якунланганди?!   Неча мартта айнан хориждагиларни айримлари ва уларни мақсадини кўзлаган айрим ўзбек манқуртлари провокациялари билан уюштирилган фожеавий онларни  хам мардонавор енгиб ўтдик!   Ўзбегим, қандай кунлардан ўтдик ва биз бу оғир дамлардан хам ўтамиз! Бизни қулоқларимизга истаганини четдан ва айниқса минг аламли бўлмасин, ўзимизни ўзбеклардан айримлари четдан туриб манқуртлик қилиб,    ялоғига ташланган хорижликларнинг суягини оқлаши йўлида  қурбони бўлишимизга йўл қўймаймиз! Бунга шубха хам йўқ, зеро Президент оламдан ўтмасиданоқ мухолиф сайтларда истаганини ёзган ватангадо қувғиндилар аламли мақолалари изохида 95 фоиз ўзбеклар ўз миллати шаънини химоялаганини шохиди бўлдик! Қолган 5 фоизи ўша аламзадалар, ўз юртини хориж валютасига пуллаб кун кечираётган каламушлар! Ўзбекистон худудида жинояти сабаб қочиб, ўзга юртдан туриб  бугунги фаровон юртимизда хатто ўлиги кўмилишидан мосуволигини билиб аламда ёзаётган нокаслар эканини яхши тушуниб турибмиз. Шахсан ўзим неча йилдан бери атай уларни кузатиб, интернет тармоғини ўрганиб тахлил қилар эканман,  уларни асл башарасини билиб бўлганман! Шундай ватанфурушлардан қанчасини балки танирман  ва биларман хам! Уларни нима учун шу қадар аламзада эканлигини хам билиб хайрон қолмайман.   Халқимизни кўнгилчан ва соддалигини била туриб бу ижобий хислатларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш учун қурол қилиб олган у нокаслар ўзи билган  ўзбек халқини қахри келганида қандай тусда бўлишини унутган чоғи! Сенлар нари борсанг юзтадирсанлар аммо ўзбек халқи, ўз тинчлигини ардоқлаган ва фаровон турмушини химоялай оладиган халқимиз фуқаролари  миллионлар!!!   Юртбошимизни керак бўлса ўша ўлимига хам хавас қилларинг! Шу ёшга етишни орзу қил, ўзинг бўлмаса хам хориж садақасига ўсаётган ва харом луқма билан боқаётган фарзандларинг шундай инсонни кийиб ташлаб юборган костюмидек  мавқеида бўлиш, тарихий шахсни хеч бўлмаса оёқ кийимини артиб қўйишга лойиқ  сифатида етилишига орзу қиллларинг!  Хеч бўлмаса  болларинг Ўзбекистонни тупроғига кўмилишни орзу қил! Умрингни нимага кетказяпсан? Кимсану ва ким бўлиб ўлиб кетасан?! Ўзини миллатига қарши харакат қилган бир нокас ва каламуш сифатида ёдда қоласан! Ўша фарзандларингни ёдида хам!   Биз ўзбек, ўзига бек, тарихи буюк ва кучли халқмиз! Юртбошимиз оламдан ўтди ва уни Аллох ўз рахматига олсин аммо, шунча йиллик механизм хануз метиндан турибди! Ўзбек халқида хозир мотам,  лекин ЯКУН ЭМАС! Қалбда оғриқ аммо КУЧСИЗЛИК ВА  ОЖИЗЛИК ЭМАС! ХАММА  ЗИЙРАК ВА ХАММАСИ НАЗОРАТДА! Кўргани ва эшитганигамас, сезганига ишонади ўзбегим! Сезгани эса тинчлик ва фаровонлик! Ундан қўлингни торт ғаним!   Қоғоз нималарни кўтармайди ва унга истаган нарсани чизиб истаганини ёзса балки эффектли чиқар, истаганингдек кўринар бироқ  ишончли ва ХАҚИҚАТ БЎЛИБ ЭМАС! Сайтда  расман айёрона бирорта мақола ёзсам ишончли чиқади деб ўйламаларинг! Халқимиз содда бўлгани билан барча АСЛ хақиқатни билгувчи аввало Аллох бор, охиратларингни ўйлаларинг! Кейин эса ўша хақиқатдан хабардор КУЧЛАРИМИЗ  етарли, улар анча пайт четдан бу провокацияларингга пинагини бузмай истехзоли кулиб келгандир лекин  хаммасини чегараси бор!  Ёлғон гапирган тилларинг суғурилиб, ёзган бармоқларинг синиб кетишини ўйла!   Биз тарихию келажаги ва керак бўлса бугуни хам буюк бўлган  миллат фарзандларимиз! Бизнинг тинчлигимизни ўзи дунё миқёсида қанча мамлакатларга ОРЗУ! Шу оз муддатда ўзимиз эришган натижалар эса қанча давлатда  йўқ! Неча йил ўзлигимиздан айро яшадик, ўша  пайт интернет бўлмагандир аммо тв, радио ё газета бор эди, журналистика бўлган  ва хозир хорижда ўзбекка қарши мақола битаётганлар нега бирортаси ўша пайт  ўзбек учун куюнмаган , курашмаган?! Нега СССР даврида миқ этмай ўтирганлар   мустақил бўлганимизда четга чиқиб  бизга қарши?! Энди озод бўлганида қарши чиқиши шуми ХАҚИҚАТ?! Шундан кейин уларга ишонч борми?   Оёғинг бўлмаган жойда сўзларинг ўтармиди? Кўзларинг кўрмаган нарсани тилларинг ишонтирармиди? Сезмаган нарсаларинг билан сездира олармикансанлар?   25 йил , оёққа турдик. Бу йиллар мобайнида қанчадан-қанча болалар шу мустақиллик даврида, кўз ўнгимда  туғилиб ўсди, улғайди ва мана 25 ёшлик қанча озод юрт ёшлари тинчликда камол топди! Хар бир юртнинг ўз камчиликлари бор ва олдиндаман деганини  қанчасида тотуви  бор? Қанчасига борим,  зўрим ва ютуғим дегани татияпти? Бизнинг эришган ютуқларимиз олдида  мавжуд бўлган ва устида ишланаётган камчиликлар эса  ХЕЧ НАРСА! 25 йилда шунча нарсага эришилдими, буёғи соатига ривожланмоқда! Бу баландпарвоз сўзлар эмас, бирор нарсадан манфаат хам йўқ, зеро  журналист эмасман, дипломимам йўқ, хечкимга ишламайман, рахбаримам директоримам йўқ,    бирор мансаб эгаси хам эмасман ,  мени лавозимдан кўтаришмайди хам, эй очиғи туманимдаги хоким фамилиясиниям билмасман. Блоггер хам эмас, оддий ижодкорман холос! Шу учунам бирор манфаатсиз, соф виждон билан  ўз юртимда тотув ва хотиржам яшаётганим учун  унинг химоясидаман! Бу кўрганим, билганим ва сезганларим!   Ёшим 38да,  ўша собиқ иттифоқда туғилиб ўсиб, шу юрт фуқароларини қанчаси  билан тенгма-тенг хаммасидан бирга ўтиб, шукр қилиб ва бугунги кунда БАЙРАМЛАР билан умримиз ўтаётганидан БАХТИЁРМАН!!! Икки даврни ўз кўзи билан кўриб яшаётган мен оддий ижодкор буларни таққослаб айтишга хақлиман!  Ўша  СССР даврида на масжидга чиқиларди, на жанозага бориларди ва на ортиқча ғинг дея олинарди! Хозир бемалол  мана шу сайтда 9 йилдан бери фикрларимни демократик равишда очиқ-ошкора айта олаётганим учунам мархум Президентим ва унинг тизумида хизматдагиларга РАХМАТ! ХОТИРЖАМЛИГИМИЗ УЧУН РАХМАТ! Хаммасига шукр! Мен Sayyod -  Сардор Комилов шу юртнинг оддий бир ўзбек фуқароси эканман, миллатим, халқим ва унинг тинчлиги  учун қўлимдан келганича химоядаман! Қўлимдан келганича ижодий кучда шу сайтми, инстаграмми, телеграмми,   ижтимоий тармоқми ,  хулласи хаммасида   имконим борича хар қаначасига  туриб бераман! ЖАВОБ! Ва ишонаманки мендек  ўз тинчлигини химоялай оладиган ўзбеклар миллионлар!!! Хозирги бошлаган информацион уруш билан бирортаси четдан турибми, орасида бўлибми   ўзбек халқини мувозанатини ахмоқона ёлғонлар билан ичидан емира олишмайди! Бунисигаям ЖАВОБ! Худди шу мендек оддий бир ўзбекнинг фарзанди каби халқимизда хамма бирдек   хозирги рутубатли  ва балки четдан заифдек  кўринаётган жудолик пайтида, бу онларни   ожизлик даври дея бахолаш катта хато! Ишонаверинг! Катта хато! Зеро оғир дамлар инсониятни янада тоблайди! Додамиз ўлими  ўзбек халқини янада жипслаштириб  25 йиллик эришган ютуқларни  химоялашда   кучга тўлганини сезиш қийинмас! Лидернинг кетиши унинг бошқарувидаги эришилган неъматларни химоялаш учун ўзбек халқида сигналдек ёқилди.  Биз ўзбеклар хаммамиз Ўзбекистонимизни тинчлиги ва хотиржамлиги учун қўлни-қўлга бериб, МАХКАМ ва елкама-елка туриб қалқондек химоядамиз!!! Харакат қилма ғаним, тишинг синиб кетади! Синалганни синама! Ўзбек синмайди, у сина олмайди хам!
Manba: sayyod.com

Теги: у сина олмайди хам!, Синалганни синама! Ўзбек синмайди

Всего комментариев: 0
avatar