Главная » 2016 » Май » 3

“Соғиндим” клипи юзасидан мухлисларнинг эътирозларига Лола ва Йигиталининг жавоби


  • Admin
  • 03 Май 2016(19:37)
  • 532
  • 0

Лоланинг янги “Соғиндим” клипи мухлисларнинг эътирозлари ва кенг муҳокамасига (МАНБА) сабаб бўлгани ҳақида хабар бергандик

Шу сабабдан “Лола дугонасининг турмуш ўртоғи билан эҳтиросли саҳналарда чиқиши шартмиди?”, “Нега айнан Йигитали?” каби саволларига жавоб олиш учун “Даракчи” мухбири Алия Тулембаева хонанда Лола Йўлдошева ва актёр Йигитали Мамажонов билан боғланди.

Лола Йўлдошева, хонанда: — Менимча шахсий ҳаёт ва ишни бир-бирига аралаштириш тўғри эмас. Агар мухлислар клипдаги воқеаларни синчковлик билан кузатган бўлишса, мен бундан фақат хурсанд бўламан, демак, биз вазифамизни уддалабмиз.  Бизнинг соҳада акётрлик муҳим ўрин тутади. Нега айнан Йигитали билан ҳамкорликда ижод қилганимизга келсак, биз бир неча йил илгари партнёрликда клип ишлаган эдик. Ва Йигитали илк муваффақиятли ролини ҳам айнан менинг қўшиғимга ишланган клипда ижро этганди.   

Йигитали Мамажонов, актёр: — Биз касбимиздан келиб чиққан ҳолда роль ижро этдик холос. Мен актёрман ва берилган вазифани бажаришим шарт. Одамларнинг гап-сўзларига эса анчадан буён аҳамият бермай қўйганман.

Теги: “Соғиндим” клипи юзасидан мухлислар

Всего комментариев: 0
avatar