Главная » 2016 » Апрель » 25

Собиқ ФИФА президенти Йозеф Блаттер футболни тушунадиган давлат раҳбарлари рейтингини тузиб чиқди


  • Admin
  • 25 Апр 2016(10:53)
  • 295
  • 0

Блаттернинг футбол ҳақида ёзган китоби май-июнь ойларида инглиз тилларида чоп этилади

 

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг собиқ президенти Йозеф Блаттер ўзи ёзган китобда футболга тушунадиган бир қатор давлат раҳбарларининг рўйхатини тузиб чиқди.  Sky Sports журналисти Каве Солхекол Блаттернинг китобидаги саҳифа тасвирини Twitter’гажойлаштирди.
 
Блаттернинг талқини бўйича Хитой раиси Си Цзиньпин биринчи ўринда, Жанубий Африка Республикасининг собиқ президенти Нельсон Мандела  иккинчи ўринда ва Рим папаси Франциск эса рейтингда учинчи бўлди.
 
Россия Президенти Владимир Путин футболни тушунадиган сиёсатчилар ичида тўртинчи бўлди.  Рейтингнинг бешинчидан то ўнинчи ўринларини Буюк Британия қироличаси Элизаветта II,  Италия собиқ Бош вазири Сильвио Берлускони,  Нидерландия қироли Виллем-Александр,  Германия канцлери Ангела Меркель, Фрациянинг собиқ президенти Жак Ширак ва АҚШнинг собиқ давлат раҳбари Билл Клинтон эгалладилар.
 
Собиқ ФИФА раҳбарининг “Йозеф Блаттер: Футбол миссияси” номли автобиографик китоби жорий йилнинг май-июнь ойида инглиз тилида чоп этилади.
 
Маълумот учун, 2015 йилнинг 23 декабрида 79 ёшли Блаттер футболдан кетгани ҳақида эълон қилган эди.  ФИФАнинг интизом қўмитаси уни саккиз йилга футбол оламидан четлатганди. Жорий йилнинг февраль ойида мазкур муддат икки йилга қисқартирилди. Блаттер ташкилот пулларини талон-тарож қилишда айбланган.

Теги: Собиқ ФИФА президенти Йозеф Блаттер

Всего комментариев: 0
avatar