Главная » 2016 » Апрель » 12

Сурияда парламент сайлови арафасида "жимлик куни" эълон қилинди


  • Admin
  • 12 Апр 2016(13:37)
  • 261
  • 0

13 апрелда Дамашқ ва Суриянинг бошқа шаҳарларида маҳаллий парламент – Халқ кенгашига сайловлар бўлиб ўтиши белгиланган. Сайловга бир кун қолганида Дамашқ шаҳрида "жимлик куни" эълон қилинди. Бу ҳақда Сайлов комиссияси раиси Ҳишам аш-Шаар маълум қилган. Унинг айтишича, 12 апрель кунимаҳаллий вақт билан соат 07:00да (Тошкент вақти билан соат 09:00) ташвиқот ишлари тўхтатилган.

Аш-Шаарнинг тасдиқлашича, сайловолди кампанияси давридаги барча ҳаракатлар тўхтаган ва кўчалар шиорлар ёзилган плакатлардан тозаланган.

Унинг маълумотига кўра, 13 апрель кунги сайловда пойтахт ва мамлакат бўйлаб шаҳарларда 7 мингдан ортиқ сайлов участкалари фаолият кўрсатади.

Сайлов кунида хавфсизлик чоралари кучайтирилади ва мактаб бинолари ҳамда бошқа муассасаларга ИИВ ходимлари жойлаштирилади.

Сурия ИИВ раҳбари генерал Муҳаммад аш-Шаар зарур хавфсизлик шароитлари яратилишига ваъда қилган.

Халқ кенгаши 250 нафар депутатдан иборат бўлади.

2012 йилнинг 7 майида фуқаролик уруши шароитида ўтказилган аввалги сайловларда "Миллий бирлик" блоки 183 ўрин олганди. Бу блок асосан ҳукмрон партия - Араб социалистик уйғониши партияси (АСУП) депутатларидан иборат. Бу партия 1963 йилдан буён ҳукуматни бошқариб келади. Айни вақтда мамлакат президенти Башар Асад шу партия раҳбари ҳисобланади.

Теги: Сурияда парламент сайлови арафасида

Всего комментариев: 0
avatar