Главная » 2016 » Август » 17

Татаристонда эвакуаторда олиб кетилаётган машина эгасига тезликни оширгани учун жаримa солинди


  • Pro_eXclusive
  • 17 Авг 2016(16:58)
  • 136
  • 0
Татаристонда эвакуаторда олиб кетилаётган автомобиль эгаси тезликни оширгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда машина эгаси ўзининг Instagram’даги шахсий саҳифасида унга нисбатан тузилган баённома суратини жойлаштириб, хабар берди, дея “Gazeta.ru” ёзмоқда. Ижтимоий тармоқдаги суратда шуни кўриш мумкинки, КРИС-П тизими Hyundai автомобилини эвакуатор устида суратга туширган. Кўриниб турибдики, эвакуатор ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Баённомада Hyundai ортилган эвакуаторнинг соатига 82 километр тезликда ҳаракатлангани ёзилган. Автомобиль ҳайдовчисининг қайд этишича, у жарима тўлаш тўгрисидаги хатни бўлган воқеадан бир ой ўтиб олган.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar