Главная » 2016 » Март » 27

ТАТУ ДАСТУРЧИЛАРИ ЯНГИ ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИК ЯРАТДИ


  • voydodaxek
  • 28 Мар 2016(00:13)
  • 559
  • 0

Тошкент ахборот технологиялари университети дастурчилари “English for pupil” электрон дарслигини яратишди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Ушбу дастур мактабгача ёшдаги болалар ва бошланғич синф ўқувчиларини инглиз тилига интерактив ўқитиш учун мўлжалланган. Дарсликда инглизча-ўзбекча ва ўзбекча-инглизча луғатлар ва қизиқарли тест саволлари ёрдамида ўқувчиларга инглиз тилини интерактив ўқитиш, инглиз тили грамматикасини ва товушларни тўғри талаффуз қилишга ўргатиш, инглиз тилида гап тузиш, ўзбек тилидан бевосита инглиз тилига таржима қилиш учун тайёр формулалар мавжуд.
Ушбу электрон дарслик учун муаллифлар Хайдарова Мархамат ва Хошимов Жамшидга № ДГУ 03483 рақамли гувоҳнома берилди. 

Маълумот учун, аввалроқ Интеллектуал мулку агентлиги пахта териш аппаратига патент бергани ҳақида хабар берган эдик. 

Теги: ТАТУ ДАСТУРЧИЛАРИ ЯНГИ ЭЛЕКТРОН ДАР

Всего комментариев: 0
avatar