Главная » 2016 » Ноябрь » 20

Телебошловчи Зайнаббегим Юнусова ўғилли бўлди


  • Mirkarimoff
  • 21 Ноя 2016(00:05)
  • 478
  • 0
Сайтимизнинг ишончли манбалари етказган хабарларга кўра, “Топ дизайнер” кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси Зайнаббегим Юнусова бундан 2 ҳафтача аввал ўғил фарзандли бўлган.
 
Телебошловчи билан боғланиб, бу ҳақда маълумот олишни истаганимизда телефонни унинг маъмури кўтарди ва бу хабарни тасдиқлади. 
 
Маълумот учун, Зайнаббегим Юнусованинг икки фарзанди бор эди. Дунёга келган болакай унинг учинчи фарзанди.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Зайнаббегим Юнусовани учинчи бор оналик бахтига муяссар бўлгани билан муборакбод этиб, чақалоққа узоқ умр ва саломатлик тилаб қоламиз. 

Manba: Qalampir.uz

Теги: Зайнаббегим Юнусова

Всего комментариев: 0
avatar