Главная » 2016 » Март » 23

ТИВ: БРЮССЕЛДАГИ ПОРТЛАШЛАРДА ҚУРБОН БЎЛГАНЛАР РЎЙХАТИДА ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИ ЙЎҚ


  • voydodaxek
  • 23 Мар 2016(23:53)
  • 271
  • 0

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Брюсселда 22 март куни бўлиб ўтган террорчилик ҳаракатлари юзасидан ахборот берди.

Унда хусусан шундай дейилади,

“Ўзбекистон Республикасининг Белгия Қироллигидаги Элчихонасининг маълумотларига кўра, 23 март ҳолатига кўра Брюссель шаҳрида содир бўлган қатор портлашлар оқибатида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар рўйхатида Ўзбекистон фуқаролари йўқ”.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Брюсселдаги портлашлар 34 кишининг ҳаётига нуқта қўйган, 230 киши эса яраланган. Шу муносабат билан Бельгияда уч кунлик мотам эълон қилинди. Ҳужумлар учун жавобгарликни ИШИД жангарилари ўз бўйнига олди ва яна янги ҳужумларни ваъда қилди.

Теги: ТИВ: БРЮССЕЛДАГИ ПОРТЛАШЛАРДА ҚУРБО

Всего комментариев: 0
avatar