Главная » 2016 » Август » 31

Тошкент шаҳар ҳокимияти: “1 сентябрь куни салют отилмайди”


  • News
  • 31 Авг 2016(21:22)
  • 459
  • 0
Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокимиятининг берган маълумотларига асосланган ҳолда 1 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг 12та боғ ва майдонларида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган байрам тантаналари ва халқ сайллари бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Айни байрам куни Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг учинчи давраси доирасида футбол бўйича Ўзбекистон ва Сурия терма жамоаларининг учрашуви ҳам режалаштирилган. Мазкур учрашув кеч соат 20:00да “Бунёдкор” стадионида бошланиб, унда қарийб 35 мингдан ортиқ футбол мухлисларининг иштирок этишини инобатга олган ҳолда, шунингдек ҳамшаҳарларимизнинг боғ ва майдонлардаги байрам сайлларидан ўз уйларига қайтишлари чоғида автотранспорт оқимида тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида, қолаверса, пойтахтимиз кенг жамоатчилиги, айниқса, нуроний отахон ва онахонлар, оқсоқолларнинг таклиф ва истакларидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар ҳокимияти Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами муносабати билан ўтказилиши режалаштирилган мушакбозлик (салют отиш)нинг бошқа кунга кўчирилганини маълум қилди.

Теги: Тошкент шаҳар ҳокимияти: “1 сентябр

Всего комментариев: 0
avatar