Главная » 2016 » Июнь » 27

Тошкентда “автомойка”да қолдириб кетилган Captiva ўғирлаб кетилди


  • voydodaxek
  • 27 Июн 2016(19:02)
  • 593
  • 0

Автомобиль эгаси машинасини автомашиналар ювиш шохобчасида қаровсиз қолдириб кетгани сабаб номаълум шахслар томонидан олиб қочиб кетилган.

 

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида истиқомат қилувчи фуқаро ўзига тегишли Captiva автомобилини номаълум шахслар ўғирлаб кетгач, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИБ навбатчилик қисмига ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра, автомобилни номаълум шахслар ўғирлаб кетган.
 
Воқеа жойига этиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан  аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини Абдулла Қаҳҳор кўчасида жойлашган автомашиналар ювиш шахобчасида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ўғирлаб кетилган автомашина Нукус кўчасида тўхтатилди.  Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Жиззах вилояти Бахмал туманида яшовчи 24 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. 
 
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб,  тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги: Тошкентда “автомойка”да қолдириб ке

Всего комментариев: 0
avatar