Главная » 2016 » Август » 19

Тошкентдан Фарғона водийсига илк йўловчи поезди қачон ишга туширилиши маълум бўлди


  • Pro_eXclusive
  • 19 Авг 2016(10:45)
  • 99
  • 0
Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишидаги биринчи йўловчи поезди 27 августдан бошлаб қатнай бошлайди. Поезд пойтахтдан соат 08:30 да йўлга чиқади. Бу ҳақдаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси Очилбой Раматовнинг буйруғи ижтимоий тармоқларда тарқалди. Компания мазкур маълумот ҳақида расмий хабар берганича йўқ. Поезд маршрути янги Ангрен-Поп темирйўл линияси орқали Тошкент-Ангрен-Орзу-Поп-Қўқон-Марғилон-Андижон шаҳарларидан ўтади. Поезд 12 та йўловчи вагонидан иборат бўлади. 20 августга қадар янги поезд қатнов графиги йўловчиларга маълум қилинади.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar