Главная » 2016 » Август » 20

Тошкентлик фуқаро АҚШда вафот этди


  • Pro_eXclusive
  • 20 Авг 2016(16:00)
  • 366
  • 0
АҚШда яшаб келаётган Тошкентлик Алишер Ражабов юрак хуружи билан Филадельфияда вафот этди. АҚШнинг Филадельфия шаҳрида истиқомат қилиб, ишлаб келаётган Ўзбекистон фуқароси кеча, 19 август куни тўсатдан вафот этган. Бу ҳақда “Qalampir.uz”нинг АҚШдаги кузатувчилари “Мобил мухбир” лойиҳаси орқали хабар беришмоқда. Telegram мессенжери орқали илова қилинган хабарда айтилишича, Тошкентнинг Юнусобод туманидан бўлган Алишер Ражабов Филадельфияда юрак хуружидан вафот этган. Айни дамда унинг жасадини Ўзбекистонга, ўз оиласига жўнатиш ишлари бошланган. “Бунинг учун банкда махсус ҳисоб рақами очилган. Кўнгиллилар томонидан ҳисоб рақамига пул тушириляпти”, дейди “Qalampir.uz” билан боғланган манба. Маълумотларга ўрнида, бир неча йилдан буён АҚШда фаолият юритиб келаётган Алишер Ражабов 1974 йилнинг 18 январида туғилган. У АҚШда ёлғиз истиқомат қилган. Овозли ёзувда маълум қилинишича, Америкада унинг ёр-биродарлари ҳам бўлмаган.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar