Главная » 2016 » Март » 30

Тошкентнинг янги қиёфаси: Хайр трамвай, салом метро!


  • voydodaxek
  • 30 Мар 2016(23:23)
  • 1045
  • 0

Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов трамвай йўллари буткул олиб ташланиши ҳақида ахборот берди.

 

Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида автомобилларнинг кўпайиши йўлларда тирбандликнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда. Бу эса боғча, мактаб, коллеж ва университетлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг фаолиятига таъсир кўрсатмоқда. Вақт ўтгани сайин аҳолининг транспортларнинг турига нисбатан талаб даражаси ҳам ўзгариб бормоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрида 1995-2010 йилларда трамвайга бўлган талаб ортган бўлса, ундан кейинги йилларда бу транспортга эҳтиёж кескин тушиб кетди. Шу сабаб охирги 3-4 йил ичида шаҳарнинг айрим қисмларида трамвай ҳаракатлари қисқартирилди.

Бугун, 28 март куни Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида эса шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов Тошкент шаҳрида ҳаракатланаётган трамвайлар бугунги бозор иқтисодиёти даврида ўзини оқламаётганини ва янги йўлларни барпо этишга халал бераётганини инобатга олган ҳолда улардан воз кечиш таклифини ўртага ташлади.

Унга кўра, шаҳарнинг Муқимий, “Самарқанд дарвоза”, “Меҳржон-Сайҳун”, Алиев, “Темирйўлчилар”, “Кичик халқа йўли”, “Белтепа”, “Шифокорлар”, “Катта халқа йўли”, Фарҳод-Тўқимачи, Маннон Уйғур-Бешқайрағоч, Лутфий, “Катта Хирмонтепа”, Қамарнисо, Фаробий, “Оҳангарон йўли”, “Қорасув”, “Фарғона йўли”, “Янги Қўйлик”, “Қушбеги”, ва “Бунёдкор” кўчалари бўплаб ўтган жами 87,8 километр узунликдаги трамвай йўли олиб ташланади.

Трамвай йўлини олиб ташлаш босқичма-босчиқ амалга оширилиб, 5 апрелдан эътиборан бугунги кунда мавжуд трамвай йўналишларида қатнайдиган автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Масалан, 13-трамвай йўналиши ўрнида Т13-автобуси қатнови йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Шунингдек Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов яқин йиллар ичида Тошкентда янги метро йўллари узайтирилиб, янги метро бекатлари барпо этилиши, Юнусобод туманининг Аҳмад Дониш Даҳасидаги метро бекати охирига етказилиши ва Сирғали туманида ҳам метро йўлга қўйилишини айтиб ўтди.

Маълумот учун, Тошкент шаҳрида бугунги кунда бор йўғи 6 та йўналишда 48 та трамвай қатнаяпти. Улардан йилиги 10-11 миллион, кунига ўрта ҳисобда 20-25 минг йўловчи фойдаланади. Автобуслардан кунига 720-730 минг киши, метродан қарийб 200 минг киши, йўналишли таксилардан эса 70-80 минг йўловчи фойдаланяпти.

Таҳририят: Фикримизча, олиб борилаётган ислоҳотлар таг замирида аҳолининг турмуш даражасини яна бир поғона кўтаришдек олий мақсад ётибди. Трамвайлар ҳаракати тўхтатилгани билан аҳоли ҳеч нарса йўқотмайди. Боиси шу трамвай йўналишларида қатнайдиган тоза, жаҳон стандартларига жавоб берадиган автобуслар йўлга қўйиляпти. Улар узоғимизни яқин қилиш билан бирга вақтимизни ҳам анча тежаши шубҳасиз. 

Теги: салом метро!, Тошкентнинг янги қиёфаси: Хайр трам

Всего комментариев: 0
avatar