Главная » 2016 » Июнь » 30

ТОШКЕНТНИНГ “ЎРИКЗОР” БОЗОРИ ҲУДУДИ ИССИҚ СУВ ОСТИДА ҚОЛДИ


  • voydodaxek
  • 30 Июн 2016(12:44)
  • 691
  • 0

Пойтахтимизнинг “Ўрикзор” бозори ҳудудида марказий иссиқлик узатиш қувури ёрилиб кетди. Оқибатда бир нечта автомобилга жиддий зарар етди.

Қувурдаги авария чоршанба куни куннинг иккинчи ярмида юз берди, Автотураргоҳ ёнида қувур ёрилиб кетган, гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёрилиш шу қадар катта куч билан содир бўлганки, қувурнинг бир қисми ҳавога учиб кетган ҳамда автотураргоҳда турган «Жигули» ва «Матиз» автомобилига жиддий зарар етказган. 

Бундан ташқари қувурдан тошган иссиқ сув савдо мажмуасининг катта қисмини сув остида қолдирди.

Айни дамда воқеа сабаблари ўрганилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

 

Теги: ТОШКЕНТНИНГ “ЎРИКЗОР” БОЗОРИ ҲУДУДИ

Всего комментариев: 0
avatar