Главная » 2016 » Май » 18

Трамп бойлиги миқдорини эълон қилди


  • Admin
  • 18 Май 2016(20:14)
  • 256
  • 0

Республикачилар партияси томонидан АҚШ президентлигига номзод бўлган Дональд Трамп сешанба куни бойлиги 10 миллиард доллар эканлигини эълон қилди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

АҚШнинг сайлов бўйича Федерал комиссиясига бу ҳақда Трампнинг сайловолди штаби хабар берди:  

“Жаноб Трампнинг даромади дивидендини, фоизларини, ижара ҳақини ва лицензион тўловларини ҳисобга олмаганда, 557 миллион доллардан ошиб кетган. Бу миқдор 2015 йилда сўнгги бор берилган маълумотлардан анча катта. Айни пайтда Трампнинг бойлиги 10 миллиард доллардан ортиқ”.

Трамп АҚШда тадбиркор ва шоумен сифатида ном қозонган. Унинг бойлиги ҳақида доимо баҳс-мунозара кетади. АҚШ президентлигига номзодлар орасида солиқ декларациясини халққа ошкор этиш мажбурий бўлса-да, ҳозирга қадар Трамп буни сир сақламоқда. Бу маълумотларсиз унинг даромади миқдорини аниқлаб бўлмайди.

Теги: Трамп бойлиги миқдорини эълон қилди

Всего комментариев: 0
avatar