Главная » 2016 » Ноябрь » 12

Трамп Путин билан телефон орқали суҳбати режаланганини таъкидламоқда


  • Admin
  • 12 Ноя 2016(11:39)
  • 812
  • 0

АҚШнинг янги айланган президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, яқин орада у Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказади. У президентлик сайловидан кейинги илк интервьюсида шундай баёнот берган. Суҳбат матни The Wall Street Journal нашрида чоп этилган.

Газетанинг ёзишича, Трамп ташқи сиёсат ҳақида фикр юритар экан, ХХР раиси Си Цзиньпиндан бошқа аксарият жаҳон мамлакатлари етакчиларидан табрикнома олган, айримлари билан телефон орқали суҳбатлашганини маълум қилган. Нашрга кўра, "Трамп Россия давлат раҳбари Владимир Путиндан ажойиб мактуб олганини қўшимча қилиб, тез орада улар ўртасида телефон орқали суҳбат бўлишини айтган". Айни чоғда, нашр миллиардернинг бу борадаги аниқ сўзларини келтирмаган. 

Теги: Трамп Путин билан телефон орқали су

Всего комментариев: 0
avatar