Главная » 2016 » Август » 20

Туркия Германиядан Гулен тарафдорларини ушлаш учун ёрдам сўради


  • Pro_eXclusive
  • 20 Авг 2016(15:58)
  • 141
  • 0
Анқара Гулен тарафдорларининг кўпчилиги хорижга, шу жумладан, Германияга чиқиб кетган деб ҳисоблайди. Туркиянинг Миллий разведка яшкилоти (MIT) Германия Федерал разведка хизмати (BND)га мурожаат қилиб, мухолифат аъзоси Фатҳуллоҳ Гуленнинг тарафдорларини қидиришга ёрдам беришни сўради. Бу ҳақда TACC хабар бермоқда. MIT’нинг фикрича, Гулен тарафдорлари сўнгги ҳафталарда чет элга, шу жумладан, Германияга йўл олишган. Мазкур мамлакатда 3 миллион этник турк яшайди. Туркия Германия ҳукуматига қидирув юзасидан 40та, ФЕТО тарафдорларини мамлакат ҳудудидан чиқаришни сўраб 3та ариза юборган. Анқара разведкаси BND Германия қонун чиқарувчи органларига таъсир этиб, Гуленнинг тарафдорларини Туркияга депортация қилиш жараёнини тезлаштира олади, деб ҳисоблайди. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 июль куни Туркияда уюштирилган давлатга қарши исён натижасида 242 киши ҳалок бўлди, икки мингга яқин одам жароҳатланди. Анқара мазкур исёнда ФЕТО (Фатҳуллоҳ террорчи ташкилоти)нинг қўли борлигини таъкидлаб келмоқда. Германия Туркиянинг исёндан сўнг олиб бораётган чораларидан хавотирда эканлигини билдириб келмоқда. Канцлер Ангела Меркель давлат тўнтаришига ҳаракатда иштирок этган одамларга нисбатан ҳуқуқий жиҳатда муносабат билдирилишини талаб қилди. Кўплаб таҳлилчиларнинг фикрича, Берлин Анқарага нисбатан қаттиқ сиёсат олиб бормаётганининг сабаби – Туркиянинг қочоқлар бўйича келишувни бажаришдан бош тортишидан қўрқишидир.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar