Главная » 2016 » Ноябрь » 4

Туркияда ижтимоий тармоқлар фаолияти тўхтатилди


  • Mirkarimoff
  • 04 Ноя 2016(22:23)
  • 571
  • 0

4 октябрь санаси кириб келиши билан Туркияда бир қатор ижтимоий тармоқлар, хусусан, Facebook, Instagram,Twitter, WhatsApp мессенжери  ва YouTube видеохостинги фаолияти шу қадар секинлашдики, бу тармоқлардан фойдаланишнинг имкони бўлмай қолди. Бу ҳақда “Haberturk.com” портали хабар бермоқда.
 
Истанбул шаҳрининг Сурия билан чегарадош ҳудудида яшовчи аҳолидан юқоридаги масала юзасидан илк шикоятлар келиб тушган.
 
Туркия Республикаси Бош вазири Бинали Йилдирим юзага келган бу вазият тўғрисида баёнот берар экан, ижтимоий тармоқларнинг ишламаслиги вақтинчалик эканини таъкидлаб ўтди:
 
“Буларнинг бари хавфсизлик юзасидан амалга оширилмоқда ва бу вақтинча. Хавф бартараф этилгач, албатта барчаси ўз ўрнида фаолиятини давом эттиради”.
 
Яна баъзи манбалар бу ахборот хуружидан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилаётганини хабар қилмоқда. 4 ноябрь куни эрталаб Туркия пойтахти Анқара шаҳрида террорчилик ҳаракатларини тарғибот қилишда гумон қилинган 11 нафар депутат қўлга олинганди.

Теги: Туркияда ижтимоий тармоқлар фаолият

Всего комментариев: 0
avatar