Главная » 2016 » Июль » 24

Туркияда мингдан ортиқ мактаб, 15та университет ёпилди


  • Admin
  • 24 Июл 2016(20:14)
  • 458
  • 0

Гулен ҳаракатига алоқадор бўлган 35та тиббиёт институти, 1043та хусусий мактаб, 1229та жамғарма, 19 та уюшма, 15та хусусий университетни ёпилди.

15 июль куни Туркияда бўлган давлат тўнтаришига ҳаракатда ҳукумат Фатҳуллоҳ Гуленнинг қўли борлигини таъкидлаб келмоқда. Туркиянинг собиқ диний етакчиларидан бири, 1999-йилдан бери АҚШда яшаб келаётган мухолиф сиёсатчи Фатҳуллоҳ Гулен мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг айбловларини инкор қилмоқда.

Бугун, 23 июль куни Туркия ҳукумати Гулен ҳаракатига алоқадор бўлган 35та тиббиёт институти, 1043та хусусий мактаб, 1229та жамғарма, 19та уюшма, 15та хусусий университетни ёпди. Бу ҳақда “Dailysabah” хабар бермоқда.

Бу Туркияда фавқулодда ҳолат тартиби эълон қилингандан буён биринчи қарор ҳисобланади. Мамлакатда 21 июль куни фавқулодда ҳолат тартиби ўрнатилган эди.

Туркия ҳукумати мамлакатдаги 21 738 нафар ўқитувчининг Гулен ҳаракатига алоқадор деб гумон қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Туркиядаги бир гуруҳ ҳарбийлар иштирокида давлат тўнтариши амалга оширилган эди. Кўп ўтмай исён бостирилди. Унда 200га яқин одам ҳалок бўлди. 1400 нафардан ортиқ одам эса жароҳатланди. Давлат тўнтаришига алоқадорликда гумон қилинган 10 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинди.

Теги: 15та университет ёпилди, Туркияда мингдан ортиқ мактаб

Всего комментариев: 0
avatar