Главная » 2016 » Июль » 16

Туркиядаги исён: Қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ортмоқда


  • voydodaxek
  • 16 Июл 2016(17:05)
  • 521
  • 0

Давлат тўнтаришига бўлган уринишлар туфайли ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг сони ошгани ҳақида маълумот тарқалди. Бош вазир эса халққа юзланди.

 

Кеча, 15 июль санасида маҳаллий вақт билан соат 23:00 атрофида Туркиянинг Анқара ва Истанбул шаҳарларида давлатга қарши ҳарбийлар исён кўтарди. Давлат тўнтариши натижасида юзлаб одамлар ҳалок бўлди ва мингдан ортиқ киши жароҳатланди.
 
“Dailysabah” нашрининг хабар беришича,  қурбонлар сони ошган ва 161 кишига етган. Жабрланганларнинг сони эса 1440 кишини ташкил этгани маълум бўлди.
 
Маълумотларга қараганда, 2839 аскар исёнчи ҳарбийларга алоқадорликда гумон қилинмоқда. 
 
Йигирма нафар исёнчи аскар кеча тунда тўнтариш уюштирилган пайтда ўлдирилган.
 
Туркия ички ишлар вазирининг сўзларига кўра, мамлакат бўйлаб,  жами 1563 ҳарбий хизматчи ҳибсга олинди. Шунингдек, беш генерал ва 29 полковник вазифасидан озод этилди.
 
Туркия бош вазири Бинали Йилдирим амалга оширилган исён мамлакатдаги демократияга таҳдид эканини таъкидлаб ўтди ва давлат тўнтаришига ҳаракат оқибатида ҳалок бўлган бегуноҳ одамларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
 

Енди Telegram'даги расмий каналимиз билан қайноқ янгиликлардан янада тезроқ баҳраманд бўлиш имконига эгасиз!

Теги: Туркиядаги исён: Қурбонлар ва жароҳ

Всего комментариев: 0
avatar