Главная » 2016 » Ноябрь » 25

Улуғбек Раҳматуллаев концерти дисклари қачон оммага тақдим этили


  • Admin
  • 25 Ноя 2016(17:49)
  • 639
  • 0

Яқиндагина 5 кунлик яккахон концерт дастурини “Истиқлол” санъат саройида  ўз мухлисларига намойиш қилган хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев яна бир янгиликни ижтимоий тармоқлар орқали кузатувчилари билан бўлишди. Концерт якунлангандан буён мухлислар хонандага “Концерт дисклари қачон сотувга чиқади? Қачон Youtube.com орқали томоша қиламиз?” деб мурожаат қилишаётган эди. Бундай мурожаатлар айниқса концертга ташриф буюра олмаганлар, бошқа мамлакатларда истиқомат қилаётган мухлислар томонидан йўлланмоқда. Мана шундай мазмундаги саволларга Улуғбек Раҳматуллаев инстаграм ижтимоий тармоғи орқали жавоб бериб ўтди. “ Азизлар, ҳаммага салом. Кўп савол бериляпти битта мавзуда. ““Қирмизи олма” концерт дастури қачон Youtube.com ёки дискларга чиқади” -  деб сўрашяпти. Ишонинг шуни ҳаракатидамиз ва шу концерт дастурини видео кўриниши устида ишланмоқда. Насиб қилса, 2016 йил охири, янги йилга яқин кўришингиз мумкин бўлади.” – дейди хонанда қилдирган изоҳида. Демак, “Қирмизи олма” концерт дастури тез кунда юртимизнинг барча гўшаларига кириб боради.
 

Теги: Улуғбек Раҳматуллаев концерти дискл

Всего комментариев: 0
avatar