Главная » 2016 » Октябрь » 17

“Уммон” гуруҳи: “Оила қурганимиздан сўнг мухлисларимиз камайди”


  • Mirkarimoff
  • 17 Окт 2016(22:30)
  • 925
  • 1

“Уммон” гуруҳи “Даракчи” газетасига берган интервьюсида кўплаб қизиқарли саволларга жавоб берди. 

Гуруҳдаги Шоҳруҳ ва Жасур оила қурганидан сўнг бу ҳолат уларнинг ижодий фаолиятига ва рейтингига қандай таъсир кўрсатгани ҳақидаги саволга улар қуйидагича жавоб берди: 

Жасур: — Тан олиш керак, чўчиш ҳаммада бўлади. Табиийки, бизларни ҳам бундай ҳаёл четлаб ўтгани йўқ. Чунки ўзингиз айтганингиздек, мухлисларимизнинг аксариятини қизлар ташкил этишади. Ва албатта, уйланиш мухлисларнинг камайишига таъсир этмасдан қолмайди. Аммо иш билан бўлиб оила, шахсий ҳаётни ҳам унутиб қўйиш керак эмас. Мухлисларнинг муносабатига келсак, улар бизнинг ижодимизга шинавандалик қилишларини истардик. 

Шоҳруҳ: — Яширин уйланиб, кейин ҳаммага худди бўйдоқдек кўриниб юриш бизга тўғри келмайди. Бу жуда нотўғри. Тингловчилармиз бизни боримизча қабул қилишларини истаймиз. 

Зоҳид: — Ҳаётимизни яхши кунини барчага эълон қилиб, яқинларимиз билан биргаликда нишонлаш каби ёқимли нарсани яшириш нотўғри. Ашаддий мухлисларимиз бизнинг ҳаётимиздаги бундай яхши янгиликлардан худди ўзимиздек хурсанд бўлишади, деб ўйлайман. 

Теги: Ummon, “Уммон” гуруҳи: “Оила қурганимиздан

Всего комментариев: 1
avatar
1 messiginam • 06:16, 18 Окт 2016
Маладес мужики!
avatar