Главная » 2016 » Август » 5

UMS Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди


  • Admin
  • 05 Авг 2016(20:15)
  • 719
  • 0

Кеча, 4 август куни ижтимоий тармоқлар орқали UMS алоқа операторининг Ўзбекистондаги фаолияти тўхтатилиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди.

Компания ўз расмий сайти орқали мазкур миш-мишларга муносабат билдирди

"Universal Mobile Systems" Масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини 2029 йил якунигача берилган уяли алоқа хизматларини кўрсатиш лицензияси асосида олиб бормоқда.

Компания мобил операторнинг барча хизмат ва сервисларини кўрсатмоқда, янги абонентларни улаш ва амалдаги мижозларга хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширмоқда.

Салмоқли салоҳиятга эга UMS узоқ муддатли ривожланиш режаларини барча йўналишлар бўйича татбиқ этишни давом эттиради ва ўз мижозларининг эҳтиёжларини қондиришга алоҳида эътибор қаратади.

Теги: UMS Ўзбекистондаги фаолиятини тўхта

Всего комментариев: 0
avatar