Главная » 2016 » Сентябрь » 26

Унутиб қолдирилган 500 минг долларни эгасига қайтарган таксичи


  • News
  • 26 Сен 2016(14:11)
  • 519
  • 0
БААнинг Шаржа шаҳрида таксичи бир тадбиркор унутиб қолдирган, ичида 1,7 млн дирхам (500 минг доллар) бўлган папкани эгасига қайтариб берди, деб хабар бермоқда The National нашри.

Покистондан бўлган ҳайдовчи папкани Шаржа аэропортидан Жанубий кореялик тадбиркорни Дубайга етказиб қўйгандан кейин машинасида аниқлаган. У дарҳол бу ҳақда полицияни хабардор қилган. Полиция ўз навбатида папка эгасини топган.

30 ёшли таксичи ўзининг бу олижаноб иши учун Шаржа йўллар ва транспорт бошқармасининг миннатдорчилик ёрлиғи ва 3 минг дирхам (820 доллар) билан мукофотланди. Мукофот пулининг учдан бир қисми папка эгаси, қолган икки қисми эса йўл бошқармаси томонидан берилган.

Таъкидланишича, ўтган йили ҳам худди шу таксичи ичида 13 минг доллар бўлган папкани унинг эгаси – Эрон фуқаросига қайтариб берган.

Теги: Унутиб қолдирилган 500 минг долларн

Всего комментариев: 0
avatar