Главная » 2016 » Октябрь » 26

Қувайтда тўти эрнинг хиёнатини ошкор қилиб қўйди


  • News
  • 26 Окт 2016(20:34)
  • 548
  • 0
Қувайтлик тўти эгасига эрининг хиёнатини ошкор қилишда ёрдам берди. “Mir24.tv”нинг ёзишича, қуш муҳаббат изҳорини тез-тез такрорлай бошлаган, аёл эса эрининг изҳорини йиллар мобайнида эшитмаган эди.

Тўтининг эгаси бир неча ойдан буён ўз эрининг ҳамкасби билан ишқий муносабати борлигидан шубҳаланиб юрган. Уйда яшовчи тўти, тўсатдан, аёлга эрининг хиёнатини ошкор қилишда ёрдам берди. Қуш эрнинг муҳаббат изҳорини такрорлай бошлаган, бироқ бу изҳор турмуш ўртоғига аталмаган эди.

Аёл тўтини полиция маҳкамасига олиб борди ва уни эрининг хиёнат қилаётганига исбот қилиб кўрсатди.

Қувайтда хиёнат учун катта миқдорда жарима тўланади. Бироқ суд қушнинг сўзларини далил сифатида қабул қилмади. Чунки тўти такрорлаётган муҳаббат изҳорини радио ёки телевизордан эшитган бўлиши ҳам мумкинлиги таъкидланди.

Аввалроқ, АҚШда тўти қотиллик гувоҳига айланган эди. Мичиган штатида қушнинг эгаси ўлик ҳолда топилган. Текширувлар натижасида бу ҳолни ўз жонига қасд қилиш, деб баҳоланган эди. Лекин тўти жиноятни очишга асос бўлди. У “Мени отма, жин урсин” иборасини такрорлаган. Бу ибора қотиллик содир бўлишидан аввал айтилганлиги тахмин қилинган ва жиноий иш очилган.

Мухторбек Абдуллаев

Теги: Қувайтда тўти эрнинг хиёнатини ошко

Всего комментариев: 0
avatar