Главная » 2016 » Сентябрь » 17

“Васвасаген”: Яна айфонмания бошланди


  • Admin
  • 17 Сен 2016(10:53)
  • 455
  • 0

Сўнгги маҳсулот жорий ой бошида Сан-Францискодаги тадбирда намойиш қилинган эди. Анъанани бузган ҳолда, компания дастлабки ҳафта давомида iPhone 7 ва iPhone 7 плюсларни сотувга чиқармайди.

Apple компанияси iPhone 7 плюснинг бошланғич ишлаб чиқарилганларини дўконларга жойлаштиришга тайёргарлик кўраётганидаёқ маҳсулот бутун дунё бўйлаб сотиб бўлинганди. Бу ҳақда  “Irishtimes.com” хабар бермоқда. Apple’нинг йирик ўлчамли телефонларини етказиб берувчилар бутунлай ҳолдан тойишди ва янгича қора рангли iPhone 7 ҳам сотиб бўлинди. 
  
9 сентябрь, жума куни Apple дўконларига кирган мижозлар сайт орқали сотиб бўлинган маҳсулотларни харид қила олишмайди, бироқ ўзлари хоҳлаган моделлари учун интернет орқали буюртма беришлари мумкин, демоқда Apple вакиллари.
 
“Биз мижозларимизнинг янги iPhone’ни сабрсизлик билан кутаётганларини чин дилдан ҳис қилиб турибмиз ва уни тезроқ қўлга киритишлари учун бор куч-ғайратимиз билан ишлаяпмиз”,  дейди Apple компаниясининг ахборот хизмати котиби Труди Муллер. 
 
Янги гажет анча аввалгисидан кўплаб имкониятлари билан фарқ қиладиган камерага эга. Қулоқчинларнинг анъанавий шакли эса янги технология сабаб ўзгарган. Компания дастлабки ҳафта давомида iPhone 7 ва iPhone 7 плюсларни сотувга чиқармайди. Чунки етказиб берувчилар зиммасига олган талаб кўпайиб кетган. 
 
Бу қарор янги iPhone сотилиши олдидан Уол-Стритдаги бир қанча одамлар ўртасида безовталикни келтириб чиқарди. Лекин Америкадаги Sprint Corp va T Mobile USA уяли алоқа операторларининг таъкидлашича, улар Apple акцияларининг нархларини кўтарган ҳолда кўплаб бошланғич буюртмаларни қабул қилишган.
 
iPhone’нинг 5.5 дюмли модели ҳам ишлаб чиқарилганидан сўнг жуда тез суръатларда сотилган эди. Apple 2014 йил iPhone 6 моделини намойиш қилганидан сўнг, қоидага кўра, мижозлар iPhone’нинг янги моделларини ривожлантириш таклифи билан чиқишди.  

Теги: “Васвасаген”: Яна айфонмания бошлан

Всего комментариев: 0
avatar