Главная » 2016 » Июль » 28

Венецияга ҳақиқий кит сузиб келди


  • Admin
  • 29 Июл 2016(00:37)
  • 260
  • 0

Венецияга сузиб келган кит думи билан ўйнаб, бир неча қайиқни ағдарган, қайиқчилардан бири эса чўкиб кетган, деб хабар берди“Interesno.cc” нашри.

Глобал исиш китнин ҳам йўлдан адаштириб, Шимолий Атлантикага сузиб боришнинг ўртига Гибралтар орқали Ўртаер денгизига келиб қолган. Бу воқеа Венеция тарихидаги иккинчи ҳодисадир. 

Кит илк маротаба Иккинчи жаҳон уруши вақтида ҳам Венецияга сузиб келган. Очарчилик пайти бўлганлиги боис маҳаллий аҳоли китни ўлдириб, пишириб еган. Ҳозирги тўкинчилик замонида ҳеч ким китни ўлдириб емайди, аммо у бир қанча муаммолар туғдирган. Думини ўйнатгани оқибатида қайиқлар сувга ғарқ бўлган.   

Китни қутқариб, катта денгизга чиқариш қурбонсиз амалга ошмади, қайиқчилардан бири — польшалик тадбиркор, 56 ёшли Ёжеф Гальчик сувга чўкиб, ҳалок бўлди.

Венеция аҳолиси тез-тез денгиз жониворлари билан учрашишга мажбур бўлади. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам хушкайфият бағишламайди. Ўтган йили сузиб келган тажовузкор дельфинлар  оқибатида Санта-Мария-делла-Салюте черкови жойлашган туманга келиб қолган дельфинларнинг ҳужуми туфайли қирғоқ қутқарув хизмати ходимлари сувга ағдарилган қайиқларнинг беш қайиқчисини қутқарган эди.

Теги: Венецияга ҳақиқий кит сузиб келди

Всего комментариев: 0
avatar