Главная » 2016 » Ноябрь » 15

Видеочилар эътирози: Муниса Ризаева тўйларда келин-куёвга тилак билдиришдан бош тортмоқда!


  • Admin
  • 15 Ноя 2016(18:17)
  • 1062
  • 0

Сўнгги пайтларда пойтахтдаги тўйхоналарда бўлиб ўтаётган тўйларда бир одат урфга кирган. Яъни тўйда қўшиқ куйлаб бўлиб, бошқа хизматга кетаётган хонандадан тўйдаги видеочи келин-куёвларга тилак билдиришини сўрайди. Бироқ уларнинг бу илтимоисини ҳамма санъаткор ҳам бажара олмайди. Келин-куёвларга тилак билдиришдан мунтазам равишда воз кечадиган санъаткорлар рўйхатининг биринчи ўрнида хонанда Шоҳруҳхон турар экан. Энди эса бу рўйхатга Муниса Ризаева ҳам қўшилган. Бунинг сабабини билиш учун “Sayyod”нашри хонанда билан боғланди

“Ҳа, бундай ҳолатлар кўп учрайди,чунки биз бошқа тўй хизматларига улгурмаётган бўламиз. Видеочилар ўзини ишини қиляпти, биз эса ўзимизни ишимизни. Бизларни тўйларга қўшиқ куйлаб хизмат қилишга чақиришади, тилаклар ё истаклар билдириб, интервью бергани эмас. Бошқа хизматлар хам борку шу куни, мабодо қайсидир тўйга  5 дақиқага кеч қолиб кўрингчи  бошқа тўйларга бориш вақти сурилиб кетади ва натижада қайсидир тўйга бора олмаслигимиз мумкин.  Видеочилар бошқа пайтни топишсин ёки навбат кутиб турганимиздан фойдаланишсин, айнан шошиб чиқиб кетаётганимизда келиб табрик сўрашади. Унда ё қўшиқ айтайлик тўйда ё интервью бериб кетайлик”,—дейди Муниса Ризаева.

Теги: Видеочилар эътирози: Муниса Ризаева

Всего комментариев: 0
avatar