Главная » 2016 » Июль » 11

“Walt Disney” студияси рекорд ўрнатди


  • Admin
  • 12 Июл 2016(01:05)
  • 782
  • 0

2016 йилнинг биринчи ярмида мазкур студия эришган бу ютуқни ўтган йили “Universal” қўлга киритган эди.

“Walt Disney Studios” фильмлари 2016 йилда дунё бўйлаб 5.02 миллиард АҚШ доллари ишлаб олди. Бу кўрсаткич рекорд даражадаги қисқа вақт оралиғида ўрнатилди, дея “Deadline” ёзмоқда.
 
Маълумотларга қараганда, “Биринчи қасоскор: Қарама-қаршилик” фильми 1.15 миллиард, “Ҳайвонлар шаҳри” 1.02 миллиард,  “Жунгли китоби” 936 миллион ва “Дорини қидириб” эса 643 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ тўплаган.
 
Олдинги рекорд “Universal” студиясига тегишли бўлган. Студия фильмлари 2015 йилнинг 17 июлига қадар 5 миллиард АҚШ доллари ишлаб олган эди. Бунда “Юра даври дунёси” энг кўп фойда келтирган.
 
Дисней студияси ярим йилликда эришган бундай натижа ўз тарихида иккинчи ҳисобланади. 
 
Жорий йилда Дисней томошабинлар эътиборига қуйидаги картиналарни намойиш этади: “Питнинг аждари” (август ойида),  “Доктор Стренж”, “Моана” (иккаласи ҳам ноябрь ойида),  “Қувилган-ягона. Юлдузли урушлар. Тарихлар” (декабрь ойида катта экранларга чиқади).
 
Маълумот ўрнида, “Walt Disney Senarios” Калифорния штатининг  Бербанк шаҳрида жойлашган.  

Теги: “Walt Disney” студияси рекорд ўрнат

Всего комментариев: 0
avatar