Главная » 2016 » Июль » 19

Қўлтиқ учун вентилятор


  • News
  • 19 Июл 2016(15:36)
  • 733
  • 0

Япониянинг Thanko компанияси ноодатий гаджетлар тўплами — қўлтиқ учун вентиляторни ишлаб чиқди. Қурилма кўйлак ёки майка қўлига ўрнатилган, тешик эса кўкрак қафаси ва елка бўғими орасидаги ички қисмга йўналтирилган. Вентиляторларни жуда кичик ва сезилмас даражада деб бўлмайди, бироқ улар ўз ишини яхши бажармоқда.

Қурилма AAA турдаги икки батареядан ёки ноутбукка уланувчи USB-шнур орқали қувват олади. Ишлаб чиқарувчиларнинг қайд этишича, батарея ёки аккумуляторни қувватлашга доимий ишнинг 5—9 соати (танланган режимга қараб) етади. 

Маълум бўлишича, бу вентиляторлар кучли жазирамадан азият чекувчи мамлакат аҳолиси ва қаттиқ терлайдиган инсонлар учун фойдали қурилмага айланади.

Енди Telegram'даги расмий каналимиз билан қайноқ янгиликлардан янада тезроқ баҳраманд бўлиш имконига эгасиз!

Теги: Қўлтиқ учун вентилятор

Всего комментариев: 0
avatar