Главная » 2016 » Март » 11

“ЎЗАВТОСАНОАТ” ЯНГИ МОДЕЛДАГИ АВТОМОБИЛНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛИШ САНАСИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ


  • voydodaxek
  • 11 Мар 2016(14:23)
  • 884
  • 0

“Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси Россия ва МДҲ мамлакатларидаги ўз мавқеини сақлаб қолиш, савдо ҳажмини ошириш мақсадида бир қатор тадбирларни олиб бормоқда. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар бермоқда.

2016 йилнинг иккинчи чорагидан Т250 модели базасидаги янги Nexia (Ravon Nexia) сериялаб ишлаб чиқарилади ва экспорт қилиниши бошланади.

Matiz автомобили эса автоматик трансмиссия, хавфсизлик ёстиқчалари, ABS тормоз тизими, кундузги чироқлар, навигация тизими билан таъминланади. Бундан ташқари, двигатель ҳажми 1,25 литр бўлган, автомат узатмалар қутиси билан ҳамоҳангликда ишлайдиган М300 (Spark) моделини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, шунингдек, экспорт учун ишлаб чиқарилаётган барча енгил автомобилларга ЭРА-ГЛОНАСС тизимини ўрнатиш режалаштирилган.

Теги: “ЎЗАВТОСАНОАТ” ЯНГИ МОДЕЛДАГИ АВТОМ

Всего комментариев: 0
avatar