Главная » 2016 » Июль » 26

Ўзбекистон армияси дунё рейтингида олти поғона кўтарилди


  • Admin
  • 26 Июл 2016(18:57)
  • 857
  • 0

Ўзбекистон қуролли кучлари Марказий Осиёда биринчи, МДҲда учинчи бўлди.

Ўзбекистон дунёда ҳарбий куч бўйича давлатлар рейтингида 48 ўринни эгаллади. Мазкур рейтинг “Globalfirepower.com” порталида чоп этилди
 
Бир йил олдин чиққан рейтингда мамлакатимиз армияси 54 ўринни олган эди
 
126та давлатдан иборат рейтингда биринчи ўринни АҚШ қуролли кучлари, иккинчи ва учинчи ўринларни Россия ва Хитой армияси эгаллади. Кучли ўнталикка Ҳиндистон, Франция, Буюк Британия, Япония, Туркия, Германия ва Италия давлатлари армиялари киритилган. 
Рейтингда сўнгги ўринларни Намибия, Сомали ва Марказий Африка Республикаси армиялари эгаллади. 
 
Рўйхатга кўра, Ўзбекистон армияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари орасида Россия ва Украинадан сўнг учинчи,  Марказия Осиё минқтақасидаги мамлакатлар орасида биринчи бўлди.
 
Ҳарбий қудрат 50та омилга кўра аниқланди. Рейтингда ўрин олишга қурол-яроғнинг сони, хилма-хиллиги, аҳоли сони, географик жойлашуви,  логистика, табиий ресурслар ва маҳаллий саноат кабиларга катта аҳамият берилади. Рейтингда давлатларнинг ядро қуролига эгалиги ва сиёсий жиҳатдан етакчилиги ҳисобга олинмаган.

Теги: Ўзбекистон армияси дунё рейтингида

Всего комментариев: 0
avatar